Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet647/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   643   644   645   646   647   648   649   650   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2014
2015
2016
2017
2018
2019
24.1-расм. Ўзбекистонда аҳоли реал даромадларининг ўсиши 
(ўтган йилга нисбатан фоиз ҳисобида)
180
.
Номинал даромад – аҳоли томонидан маълум вақт 
оралиғида олинган даромадларининг пул кўринишидаги 
миқдори.
Реал даромад – аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга 
сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори. 
Яъни, реал даромад аҳолининг ихтиёрида бўлган 
даромаднинг харид қувватини билдиради.
Аҳолининг номинал пул даромадлари турли манбалар 
ҳисобига шаклланиб, улардан асосийлари қуйидагилар 
ҳисобланади:
а) ишлаб чиқариш омиллари ҳисобига олинадиган даромад;
б) давлат ёрдам дастурлари бўйича тўлов ва имтиёзлар 
шаклидаги пул тушумлари;
в) молия-кредит тизими орқали олинадиган пул 
даромадлари.
Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш 
шароитида аҳоли даромадлари таркибида қатор ўзгаришлар 
содир бўлди. 
Биринчидан, даромад шакллари ўзгарди, 
яъни унинг анъанавий турлари (иш ҳақи, пенсия, нафақа, 
стипендия) қаторига мутлақо янгилари – тадбиркорлик 
фаолиятидан, (кўчмас) мулкдан, қимматли қоғозлардан, чет эл 
180
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумот-
лари.


733
валютасидан келадиган даромадлар қўшилди. 
Иккинчидан, 
даромадларнинг таркибий қисмлари миқдор ва сифат 
жиҳатидан ўзгарди, бу борада фуқаро ихтиёридаги ҳақиқий 
даромадлар, тўпланиш ва ажралиш коэффициенти, даромад 
танқислиги, тирикчилик минимуми, қашшоқлик даражаси, 
оила пул даромадларининг харид қобилияти каби тушунча 
ва категориялар пайдо бўлди. Учинчидан, даромадлардан 
фойдаланишнинг янги йўналиши пайдо бўлди: мажбурий 
тўловлар ва бадаллар, чет эл валютаси, қимматли қоғозлар 
ва шахсий мулкни сотиб олиш учун харажатлар, тижорат 
банкларига қўйилмалар шулар жумласидандир.
Республикамиз иқтисодиётининг янада ривожланиб бориши 
ва аҳолининг турли фаолият турлари билан шуғулланишига 
кенг йўл очиб берилганлиги сабабли аҳолининг пул 
даромадлари йилдан-йилга ошиб бормоқда (24.2-расм).

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   643   644   645   646   647   648   649   650   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling