Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet650/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   646   647   648   649   650   651   652   653   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

24.3. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини 
аниқлаш
Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри 
келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-биридан 
кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг 
даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини 
билдиради. Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар 
аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари ўртача даромадлари 
даражасида ҳам фарқ мавжуд бўлади. Мамлакатнинг 
иқтисодий ривожланиши даражаси ҳам даромадларидаги 
фарқларни бартараф эта олмайди.
Ўз-ўзидан аниқки, иқтисодий ўсиш даромадларнинг 
кўпайишига олиб келади. Бунда бутун аҳоли даромадлари 
мутлақ миқдорда аста-секин ўсиб боради. Даромадларнинг 
мутлақ миқдори кўпайиб борса-да, ҳар доим ҳам даромадлар 
тенгсизлиги даражасига таъсир кўрсатмаслиги мумкин. 
Даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлаш учун 
жаҳон амалиётида Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади 
(24.3-расм). 


736
Расмнинг ётиқ чизиғида аҳоли гуруҳларининг фоиздаги 
улуши, тик чизиғида эса бу гуруҳлар томонидан олинадиган 
даромаднинг фоиздаги улуши жойлаштирилган. Назарий 
жиҳатдан даромадларнинг 
мутлақ тенг тақсимланиши 
имконияти (бурчакни тенг иккига бўлувчи) 0Е чизиқда 
ифодаланган бўлиб, у оилаларнинг ҳар қандай тегишли фоизи 
даромадларнинг мос келувчи фоизини олишини кўрсатади. 
Яъни аҳолининг 20 фоизи барча даромадларнинг 20 фоизини, 
аҳолининг 40 фоизи даромадларнинг 40 фоизини, аҳолининг 
60 фоизи даромадларнинг 60 фоизини олишини билдиради 
ва ҳ.к. Демак, 0Е чизиғи даромадларнинг тақсимланишидаги 
мутлақ тенгликни ифодалайди. Шунингдек, назарий 
жиҳатдан мутлақ тенгсизликни ҳам ажратиб кўрсатиш 
мумкин. Бунда аҳолининг маълум гуруҳлари (20 фоиз, 40 ёки 
60 фоиз ва ҳ.к.) ҳеч қандай даромадга эга бўлмай, фақат бир 
фоизи барча 100 фоиз даромадга эга бўлади. Расмдаги 0FЕ 
синиқ чизиғи мутлақ тенгсизликни ифодалайди.
Реал ҳаётда мутлақ тенглик ва мутлақ тенгсизлик ҳолатлари 
мавжуд бўлмайди. Балки аҳолининг маълум гуруҳлари 
ўртасида даромадларнинг тақсимланиши нотекис равишда 
боради. Бундай тақсимланишини Лоренц эгри чизиғи деб 
390 
Аҳолининг ёлланиб ишловчи қисми оладиган даромадларининг асосий улушини 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   646   647   648   649   650   651   652   653   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling