Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet653/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   649   650   651   652   653   654   655   656   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

аҳоли даромадлари 
тенгсизлиги индекси (Жини коэффициенти) кўрсаткичи 
қўлланилади. Жини коэффициенти расмдаги Лоренц эгри 
чизиғи билан мутлақ тенглик чизиғи ўртасидаги юзанинг 0FЕ 
учбурчак юзасига нисбати орқали аниқланади. Бу кўрсаткич 
қанчалик катта бўлса, (яъни 1,0 га яқинлашса) тенгсизлик 
шунча кучли бўлади. Жамият аъзолари даромадлари тенглашиб 
борганда бу кўрсаткич 0 (ноль)га интилади. Масалан, кейинги 
ярим аср давомида Жини индекси Буюк Британияда 0,39 дан 
0,35 га қадар, АҚШда эса 0,38 дан 0,34 га қадар пасайган.
Даромадларнинг 
тақсимланиш 
даражаси 
Жини 
коэффициенти ёрдамида баҳоланади ва у 0 ≤KЖ ≤1 
оралиқда бўлади.
1. Жини коэффициенти 0 га тенг бўлганда даромадлар 
аҳоли орасида теппа-тенг тақсимланади.
2. Жини коэффициенти 1 га тенг бўлганда барча даромадлар 
айрим шахслар тасарруфида бўлади.
Бу ҳолатлар қулдорлик тизимида кўпроқ вужудга келган.
Жаҳон тажрибасида жамиятда ижтимоий табақаланиш ва 
хавфсизлик даражасини баҳолашнинг яна бир мезони – Жини 
индексидан кенг фойдаланилади. 
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида Жини индекси 
кўрсаткичи 0,40 дан 0,269 га пасайди. Бу натижа БМТ 
тавсияларига биноан 0,35-0,37 миқдорида белгиланган 
халқаро стандартларга кўра, мамлакат аҳолисининг ижтимоий 
фаровонлиги муттасил ўсиб бораётганидан далолат беради. 
Жини индекси – аҳоли даромадларининг амалда тенг 
тақсимланишини билдиради.
183
И.Каримов. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган 
ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий 
мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга 
юришдир // Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь.


739
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий беқарорлик 
туфайли қараб чиқилган бу кўрсаткич ўсиш тамойилига эга 
бўлади. Умумий даромаднинг табақаланиши алоҳида тармоқлар 
ва фаолият соҳаларида иш ҳақи даражасидаги фарқларнинг 
ортиши билан бирга боради. Миллий иқтисодиётда ўртача иш 
ҳақининг тармоқлар, корхоналар ва ишловчилар тоифалари 
бўйича юқори тенгсизлиги таркиб топади. Даромадлар 
тенгсизлигида катта фарқлар мавжуд бўлишининг асосий 
сабаби бозор тизимига асосланган иқтисодиётнинг ўз 
хусусиятларидан келиб чиқади. Республикамизда ҳам бозор 
иқтисодиётига ўтиш даромадлар тенгсизлиги муаммосини 
кескинлаштиради. Бу ерда асосий ролни мол-мулк (уй-жой, 
кўчмас мулк, акция ва бошқалар)га эга бўлиш омили ўйнай 
бошлайди. Даромадларнинг табақаланиш жараёни етарли 
даражада тез боради, минимал даражадан бир неча ўн баравар 
юқори даромадга эга бўлган ижтимоий қатлам шаклланади. 
Даромадларнинг табақаланиши мулкий табақаланишни 
келтириб чиқаради. Вақт ўтиши билан оилаларнинг ўз мол-
мулкини мерос қилиб қолдириши натижасида даромадлар 
табақаланишининг кучайиши рўй беради. Ҳар хил оилалар 
учун турлича истеъмол муҳити яратилади. Ижтимоий тенглик 
ва даромадлар тақсимотида адолатни таъминлашда муҳим 
муаммолар вужудга келади.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини 
келтириб чиқарувчи умумий омиллар ҳам мавжуд бўлади. 
Буларнинг асосийлари қуйидагилар:
- кишиларнинг умумий (жисмоний, ақлий ва эстетик) 
лаёқатидаги фарқлар;
- таълим даражаси ва малакавий тайёргарлик 
даражасидаги фарқлар;
- тадбиркорлик маҳорати ва таҳликага тайёргарлик 
даражасидаги фарқлар;
- ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
бозорда 
нархларни 
ўрнатишга лаёқатлилиги (бозордаги ҳукмронлик даражасидан 
келиб чиқиб) даражасидаги фарқлар.


740
Бундай шароитда давлатнинг даромадларни қайта 
тақсимлаш вазифаси даромадлар тенгсизлигидаги фарқларни 
камайтириш ва жамият барча аъзолари учун анча қулай моддий 
ҳаёт шароитини таъминлашга қаратилади.
Даромадлар тенгсизлиги камайишининг тахминан 80 
фоизини асосан трансферт тўловлари ташкил қилади. Аниқроқ 
айтганда давлат трансферт тўловлари энг паст даромад олувчи 
кишилар гуруҳи даромадининг асосий қисми (70-75 фоиз)ни 
ташкил қилади ва қашшоқликни юмшатишнинг энг муҳим 
воситаси ҳисобланади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   649   650   651   652   653   654   655   656   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling