741
Жаҳон амалиётида интеграл кўрсаткич
сифатида
инсоннинг ривожланиш индекси (ИРИ) қўлланилади. “БМТ
тараққиёт дастурлари” (БМТТД) муаллифлари жон бошига
тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, кутилаётган умр кўриш
даври ва аҳолининг маълумот даражаси каби катталикларнинг
ўртачасини ҳисоблаб, турмуш даражасининг умумлаштирувчи
индикаторини ишлаб чиқдилар.
Дунё миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, камбағаллик
тушунчаси ва уни ҳисобга олиш турли ташкилотларда турлича
амал қилади. Бунда биз Жаҳон банки ва Бирлашган миллатлар
ташкилоти (БМТ) томонидан мамлакатлардаги камбағаллик
даражасини ўлчашда турлича қарашлар
мавжудлигини
кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: