Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24.1. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари
- Аҳоли турмуш даражаси – аҳолининг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши
24-боб. АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ВА
ДАРОМАДЛАРИ Маълумки, аҳоли фаровонлиги, турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, уларнинг даромадларини ошириш мамлакатимиз Президенти ва давлатимизнинг олий мақсадидир. Бу мақсадга эришишда аҳоли даромадлари асосий роль ўйнайди. Ушбу бобда аҳоли турмуш даражаси 728 ва даромадларининг иқтисодий мазмуни, уларнинг таркиби, даромадларнинг аҳоли турмуш даражасига таъсири кўриб чиқилади. Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигининг асосий сабаблари ўрганилади. Даромадлар тенгсизлиги борасида билдирилган фикрлар таҳлил қилиниб, тенгсизлик ва унинг сабаблари, оқибатлари кўрсатиб берилади. Шунингдек, камбағаллик муаммоси, унинг даражасини камайтириш, аҳоли даромадларини ошириш таъминлаш бўйича давлатнинг ижтимоий сиёсати, давлат дастурлари ва уларнинг роли баён этилади. 24.1. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари Аҳоли турмуш даражаси жуда кенг ва серқирра иқтисодий тушунчадир. Шунинг учун бу тушунчага иқтисодий адабиётларда турли хил таърифлар берилган. Биз уларни умумлаштириб уни қуйидагича таърифлаймиз. Аҳоли турмуш даражаси – аҳолининг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда улар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражасидир. Аҳолининг моддий ва маънавий неъматларга бўлган талаби табиий тарихий миллий ва бошқа шарт-шароитларга қараб турлича бўлади ва тез ўзгариб туради. Шунга биноан аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳам турлича бўлади. Инсоннинг турмуш даражаси ўсиб борувчи талаблар даражаси билан уни қондириш имкониятлари даражаси ўртасидаги диалектик боғланиш ва унинг ўзгариши билан боғлиқдир. Бунда инсоннинг танлаш эркинлигининг ўсиши яъни унинг нималарни истеъмол қилиши, қаерда, қандай яшаши, қандай ўқиб билим олиши кабиларни бемалол танлаш имкониятига эга бўлиши лозим. Демак, инсоннинг турмуш даражаси ўсиши учун унинг танлаш эркинлиги кенгайиши, узоқ ва соғлом ҳаёт 729 кечириши, билим олиши учун зарур иқтисодий ресурсларга (имкониятларга) эга бўлиши лозим. Бунда тинчлик, хавфсизлик, экология ва ижтимоий адолат масалалари ҳам муҳим ўрин тутади. Аҳоли турмуш даражасининг БМТ томонидан тавсия этилган кўрсаткичлари тизими ўз ичига қуйидаги гуруҳларни олади: 1) туғилиш ва ўлиш даражаси ҳамда бошқа демографик кўрсаткичлар; 2) ҳаёт кечиришнинг санитар-гигиена жиҳатидан шароитлари; 3) озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш; 4) турар жой шароитлари; 5) маълумот ва маданият; 6) меҳнат қилиш ва бандлик шароитлари; 7) аҳолининг даромадлари ва харажатлари; 8) ҳаёт кечириш қиймати ва истеъмол нархлари; 9) транспорт воситалари; 10) дам олишни ташкил этиш; 11) ижтимоий таъминот; 12) инсон эркинлиги. Бу асосий кўрсаткичлардан ташқари яна бир қанча кўрсаткичлар ҳам борки, улар алоҳида кўрсатилади: аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ, аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромад, аҳоли жон бошига тўғри келувчи истеъмол ҳажми ва бошқалар. Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити, таълим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма-хил эҳтиёжларни ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ. Турмуш даражасини мамлакат даражасида (бутун аҳоли учун) ва табақалашган микродаражада (аҳолининг алоҳида гуруҳи учун) қараб чиқиш мумкин. Биринчи ёндашув турли мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини аҳоли 730 жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича аниқлаб, қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. Аҳоли гуруҳлари бўйича даромадлар тақсимланиши динамикасини таққослаш Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling