91
Баъзан даврий матбуотда ва айрим адабиётларда қўшимча
маҳсулотнинг мазмунини тўғри тушунмасликдан уни қўшимча
қиймат ва қўшилган қиймат билан бир хил синоним тушунча
сифатида ифода этилади. Лекин қўшимча маҳсулот тушунчаси
қўшимча қиймат ва қўшилган қиймат тушунчаларидан сифат
ва миқдор жиҳатидан тубдан фарқ қилади.
Қўшимча маҳсулот ялпи ички маҳсулотнинг таркибий
қисми бўлганлиги учун унда мавжуд бўлган икки томонлама
хусусият, яъни қиймат ва нафлилик хусусиятлари қўшимча
маҳсулотга ҳам мансуб бўлади, яъни қўшимча маҳсулот икки
томонлама хусусиятга эга бўлади.
Бундан кўринадики, қўшимча қиймат қўшимча
маҳсулотнинг бир томони бўлиб, унинг фақат қийматини
яъни унда мужассамлашган қўшимча меҳнатни ифодалайди.
Унда нафлиликнинг бирор бир грамми ёки атоми бўлмайди.
Нафлилик фақатгина қўшимча маҳсулотда бўлиб, унинг муҳим
томонидир. Қўшимча маҳсулот қўшимча қийматдан фақатгина
шу сифат жиҳатдангина эмас, шу билан бирга миқдор жиҳатдан
ҳам фарқ қилади.
Маълумки, ишлаб чиқарувчи
кучлар
тўхтовсиз ривожланиб меҳнатнинг
унумдорлик кучи ошиб
боради. Шунга биноан қўшимча маҳсулотнинг
нафлилиги
қийматига нисбатан тез ошиб боради, чунки қўшимча маҳсулот
қўшимча қийматнинг меҳнат унумдорлигига кўпайтмасига
тенг бўлади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: