Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Яратилган ялпи ички маҳсулотдан истеъмол қилинган


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Яратилган ялпи ички маҳсулотдан истеъмол қилинган 
ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланса, 
қолган қисми соф ички маҳсулот дейилади. Демак, соф 
маҳсулот бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда банд 
бўлган менежерлар, ишчилар, деҳқонлар ва мухандислар, 
техник ходимлар ва бошқаларнинг сарф қилинган жонли 
меҳнати билан яратилган зарурий ва қўшимча маҳсулотдан 
иборатдир.
Зарурий маҳсулот деб ишчи ва хизматчилар иш 
вақтининг бир қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий 
меҳнат билан яратилган, ишчи кучини нормал ҳолатда 
сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулотга 
айтилади. Бунга келгуси авлод ишчиларини етиштириш, яъни 
ишчиларнинг оиласи ва болалари учун зарур бўлган маҳсулот 
ҳам киради.
Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, 
яъни қўшимча иш вақтида ходимларнинг қўшимча 
меҳнати билан яратилган қисми қўшимча маҳсулот 
дейилади. 
Ишлаб чиқаришнинг тизими ва мулкчиликнинг шаклидан 
қатъий назар ҳар бир корхонада, тармоқда қўшимча маҳсулот 


89
ҳажмини кўпайтиришга ҳаракат қилинади. У асосан уч 
йўл билан – ишловчилар сонини кўпайтириш, иш кунини 
узайтириш ва иш куни чегараси ўзгармаган ҳолда зарурий 
иш вақтини камайтириш эвазига қўшимча иш вақтини 
кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Мисол учун корхонада 120 киши ишлаган бўлса ва ҳар бир 
киши 10 минг сўмдан қўшимча маҳсулот яратса, ҳаммаси бўлиб 
1200 минг сўм қўшимча маҳсулот яратилади. Агар ишчилар 
сони 150 кишига етказилса (150*10минг) 1500 минг сўм 
қўшимча маҳсулот яратилади. Бунда қўшимча ишчилар сонини 
кўпайтириш эвазига қўшимча маҳсулот кўпайтирилмоқда. 
Агар ишчилар сони ўзгармасдан 120 киши холида қолиб иш 
соати 8 соатдан 10 соатга узайтирилса (10*1250 бир соатлик 
яратилган қўшимча маҳсулот) бир кунда бир ишчи 12500 сўм, 
ҳамма ишчилар эса (120*12500) 1500 минг қўшимча маҳсулот 
яратилади. 
Бундан кўринадики, бу икки йўл билан қўшимча маҳсулотни 
кўпайтириш мумкин. Лекин бу икки йўл чекланган бўлиб, 
узлуксиз равишда ишчилар сонини кўпайтириб ҳам, иш 
кунини узайтириб ҳам бўлмайди. Чунки улар чекланган бўлиб, 
ишчилар сонини кўпайтириш корхонага қимматга тушади, 
иш кунини узайтириш эса ишчилар норозилигини келтириб 
чиқаради. Демак, қўшимча маҳсулотни кўпайтиришнинг 
чексиз бўлган учинчи йўлидан кенг фойдаланиш мумкин. 
Бу йўл ишлаб чиқаришда тўхтовсиз равишда янги техника-
технологияларни қўллаш, хомашё ва энергияларнинг янги 
турларини топиб, улардан самарали фойдаланиш йўлларини 
очиш билан меҳнат унумдорлигини ошириш эвазига зарурий 
иш вақтини камайтириш ва қўшимча иш вақтини узайтириб 
қўшимча маҳсулотни кўпайтириш мумкин. 
Ишчилар сонини кўпайтириш ва иш кунини узайтириш 
йўли билан олинган қўшимча маҳсулот 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling