117
буйруқбозлик иқтисодиёти ҳисобланади. Бу
тизим амалда
барча моддий ресурсларга ижтимоий, аниқроғи,
давлат
мулкчилигининг ҳукмронлиги ва маъмурий органлар
томонидан иқтисодий қарорларнинг
марказлашган тартибда
қабул қилиниши билан тавсифланади. Фойдаланадиган
ресурсларнинг ҳажми, маҳсулотнинг таркиби ва тақсимланиши,
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш
кабиларга тегишли барча
муҳим қарорлар марказий бошқариш органлари томонидан
қабул қилинади.
Иқтисодий тараққиётда муҳим босқич ҳисобланган
тизим
бозор иқтисодиёти тизимидир. Бозор иқтисодиёти
тизими асосан икки босқичга эгадир.
Биринчиси эркин
рақобатга асосланган классик бозор иқтисодиёти бўлиб,
баъзи адабиётларда уни соф капитализм деб ҳам юритилади.
Иккинчиси эса ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти
бўлиб, уни аралаш иқтисодиёт тизими деб ҳам юритилади.
Эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти
ресурсларга хусусий мулкчилик, иқтисодий
фаолиятда
ва тадбиркорликда эркинлик, иқтисодий жараёнларни
тартиблашда ва уйғунлаштиришда
бозор механизмидан
фойдаланиш билан тавсифланади. Бундай тизимда ҳар
бир иқтисодий субъектнинг хатти-ҳаркати унинг хусусий
манфаатига асосланади. Улар ўзлари қабул қилган хўжалик
ечимлари ва қарорлари асосида даромадларини энг юқори
даражада етказишга интиладилар. Бу алоҳида қабул қилинган
қарорлар бозор тизими ёрдамида уйғунлаштирилади. Рақобат
шароитида товарларнинг ишлаб чиқарилиши, ресурсларнинг
таклиф қилиниши
шуни билдирадики, ҳар бир маҳсулот ва
ресурсларнинг кўплаб мустақил ҳаракат қилувчи харидор ва
сотувчилари мавжуд бўлади. Бу ерда иқтисодий жараёнларга
давлатнинг аралашуви чекланган тавсифга эга бўлади. Шу
сабабли давлатнинг роли хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва
эркин бозорнинг амал қилишига қулай шароит яратувчи
ҳуқуқий тартиблар ўрнатишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: