156
чиқарувчилар меҳнати ўзининг ижтимоий хусусиятини фақат
меҳнат маҳсулларини айирбошлаш орқали кўрсатади.
Товарлар қийматининг миқдори меҳнат унумдорлигига
қараб ўзгаради.
Меҳнат унумдорлиги деб меҳнатнинг вақт
бирлиги ичида маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятига
айтилади. У маълум иш вақти бирлиги мобайнида
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот
бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти
билан ўлчанади. Мисол учун, дурадгор бир иш куни давомида
4 та стол ясади. Агар иш кунини 8 соатдан иборат, деб олсак,
у ҳолда 1 та стол ясаш учун 2 соат вақт сарфланган. Яъни,
дурадгорнинг 1 соатлик меҳнат унумдорлиги 0,5 та столга
тенг. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши
товар бирлиги
қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги
ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат
унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.
Мисолимиздаги дурадгор ясаган битта столнинг қиймати
2 соатлик меҳнат сарфига тенг эди. Дейлик, унинг меҳнат
унумдорлиги икки баравар ортиб, бир иш кунида 8 та
стол
ясаш даражасига етди. У ҳолда, битта столнинг қиймати ҳам
икки барвар пасайиб, 1 соатлик меҳнат сарфига тенг бўлади.
Меҳнат интенсивлиги иш вақти
бирлиги мобайнида
сарфланган меҳнат миқдори орқали тавсифланувчи кўрсаткич
ҳисобланади.
Меҳнат интенсивлиги деганда иш вақти
бирлиги давомида меҳнат сарфининг ошиб бориши,
Do'stlaringiz bilan baham: