Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг барқарорлигини ошириш вазифаларини ҳал


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

4.3-жадвал 
Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг барқарорлигини ошириш вазифаларини ҳал 
этиш борасидаги дастурлар 
Дастурнинг 
мазмуни 
Дастурнинг асосий 
йўналишлари 
Амалга оширилиши лозим бўлган 
чора-тадбирлар 
Миллий 
валютани товар 
билан барқарор 
таъминлаш 
- республика бозорини 
истеъмол моллари билан 
тўлдириш; 
- аҳолининг энг зарур 
талабларини қондирувчи 
миллий ишлаб чиқариш-
ни кенгайтириш 
- истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи 
корхоналарга ҳар томонлама ёрдам 
кўрсатиш; 
- замонавий истеъмол моллари ишлаб 
чиқарадиган янги корхоналарни жадал 
суръатларда ташкил этиш; 
- кичик корхоналар фаолияти учун кенг 
майдон очиб бериш; 
- аҳолининг турли мамлакатлардан 
келтирилган сифатли молларни сотиб олиш 
имкониятига эга бўлиши учун зарур 
шароитлар яратиш; 

импорт 
моллар 
таркибини 
такомиллаштириш; 
- миллий маҳсулотлар рақобатбардош-
лигини ошириш 
Етарли валюта 
захираси билан 
таъминлаш 

ташқи 
иқтисодий 
сиёсатни тубдан қайта 
кўриб чиқиш; 
- мамлакатнинг экспорт 
имкониятини 
кенгай-
тириш 
- экспортга йўналтирилган корхоналар 
сонини кўпайтириш; 
- экспортга йўналтирилган корхоналар 
фаолиятини рағбатлантириш; 
- жаҳон бозорида рақобатга бардош 
берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни 
рағбатлантирувчи омилларни вужудга 
келтириш 
Миллий 
валютани 
қадрлаш 
ва 
ундан 
тежаб-
тергаб 
фойдаланиш 

қатъий 
молиявий-
кредит 
сиёсатини 
изчиллик билан ўтказиш;
- кредит ресурсларидан 
самарали ва муайян 
мақсад 
йўлида 
фойдаланиш 
- аҳоли ва корхоналар томонидан молия-
вий ресурслардан тежамли фойдаланишни 
кучайтириш; 
- кредитларнинг ўз вақтида 
қайтарилишини таъминлаш; 
- кредит ресурсларини энг кўп самара 
берадиган соҳаларга йўналтириш 
Инфляцияга 
қарши бақувват, 
пухта ўйланган 
сиёсат ўтказиш 
- миллий валютанинг 
юксак тўлов қобилиятини 
узоқ муддат давомида 
сақлаб 
қолишини 
таъминлаш; 
- ишлаб чиқариш ҳажми 
билан тўловга қобил 
талабнинг ўсиши ўртаси-
даги мақбул нисбатни 
таъминлаш 
- муомалага чиқариладиган ҳар бир 
сўмнинг муайян товарлар билан таъмин-
ланишига эришиш; 
- савдо корхоналарининг ишини тубдан 
яхшилаш; 
- истеъмол фондининг ўсишини ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот ва 
кўрсатиладиган хизматнинг моддий ҳажми 
кўпайишига бевосита боғлиқ қилиб қўйиш; 
- нақд пул ва кредит эмиссиясининг 
ўсишига, аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз 
туриб қолишига йўл қўймаслик 
Бу белгиланган дастурларнинг изчил равишда амалга оширилиши миллий 
валютамизнинг мустаҳкамланишига, қатъий валюталарга нисбатан унинг алмашув курсининг 


178
Бу белгиланган дастурларнинг изчил равишда амалга 
оширилиши миллий валютамизнинг мустаҳкамланишига, 
қатъий валюталарга нисбатан унинг алмашув курсининг 
барқарорлашувига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатади. 
Миллий валютамиз сўмнинг барқарорлигини таъминлаш, унинг 
харид қувватини ошириш доимий равишда давлатимизнинг 
эътиборида бўлиб, унинг чора-тадбирлари кўрилмоқда. Унинг 
бир мисоли сифатида мамлакатимиз Президенти томонидан 
2017 йил 7 февралда қабул қилинган фармонини айтиш мумкин. 
Бу фармонда “илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган 
инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини 
янада такомиллаштириш, шунингдек валютани тартибга 
солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич 
жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш”
46
банди киритилган. 
Бундан ташқари, ушбу ҳаракатлар стратегиясида 
мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ва 
хизматлар ҳажмини, турини кўпайтири, сифатини ошириш
улар сотиладиган бозорлар миқёси ва географиясини 
кенгайтиришнинг бир қанча йўналишлари, чора-тадбирлари 
белгиланган бўлиб, улар миллий валютамиз барқарорлигини 
оширишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Мамлакатимизда 
товар-пул 
муносабатларини 
такомиллаштириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга 
оширилди, жумладан, миллий валютамизни эркин конвертация 
қилишга киришилди. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий 
валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин 
сотиш имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди 
операциялари ҳажми либерализация даврига нисбатан 1,5 
баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Шу 
билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта захиралари йил 
давомида 1,1 миллиард долларга кўпайди”
47
.
46
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони, 3.1-банди.
47
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж-
лисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи газетаси, 2017 йил 23 декабрь.


179

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling