182
9. Пулнинг рационалистик ва эволюцион концепцияларининг
мазмуни нимадан иборат?
10. Пул қандай вазифаларни бажаради? Ҳар бир вазифасининг
мазмунини тушунтириб беринг.
11. Олтин пул ва қоғоз пул ўртасидаги
умумийлик ва
фарқларини кўрсатиб беринг.
12. Қоғоз ва кредит пулларнинг қадр-қиймати ва барқарорлиги
нима билан белгиланади?
II Б Ў Л И М. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ НАЗАРИЯСИ
5-боб. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА
АМАЛ ҚИЛИШИ
Олдинги бобда товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш
жараёнларининг ривожланиши
натижасида пулнинг вужудга
келганлиги, товар-пул муносабатларининг ривожланиб,
иқтисодиётнинг барча жабҳаларини қамраб
олганлиги, аста-
секин бозор иқтисодиётининг шаклланиб келаётганлиги баён
этилди. Ушбу бобда бозор иқтисодиётининг мазмуни, унинг
асосий
белгилари, субъектлари ва ривожланиш босқичлари
талқинига алоҳида ўрин ажратилган. Бозор иқтисодиётининг
доимий ва асосий муаммолари,
унинг афзалликлари ва
зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин берилган. Шунингдек, бозор
ва унинг турлари,
бозор инфратузилмаси, унинг таркибий
қисмлари ҳамда унсурларини ёритиб беришга алоҳида эътибор
қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: