Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Бозорни қамраб олиш даражасига кўра


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

1. Бозорни қамраб олиш даражасига кўра: соф 
монополия, олигополия ва монопсония.
Соф монополия – тармоқдаги ягона ишлаб чиқарувчи 
ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини 
белгилашдаги якка ҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. 
Ўзбекистонда соф монополиялар сифатида «Ўзбекистон 
ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир 
йўллари» АК кабиларни мисол келтириш мумкин. Дарҳақиқат, 
улар ўз тармоқларидаги тегишли фаолиятларнинг ягона 
ишлаб чиқарувчиси ва хизмат кўрсатувчиси ҳисобланадилар. 
Шунингдек, баъзи ҳолларда тармоқдаги монополист ишлаб 
чиқарувчилар сонининг кўпайиб бориши монополистик 
рақобат ҳолатининг вужудга келишига сабаб бўлади. 
Таъкидлаш жоизки, тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида 
фақат углеводород хомашёси, қимматбаҳо ва рангли металлар, 
уран хомашёсини қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган 
корхоналарни, шунингдек, табиий монополияларнинг 
стратегик инфратузилма тармоқларини — темир ва 
автомобиль йўллари, авиаташувлар, электр энергия ишлаб 
чиқариш, электр ва коммунал тармоқларини тўғридан-тўғри 


279
давлат бошқарувида сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисобланмоқда.
Олигополия – тармоқдаги бир неча йирик ишлаб 
чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш 
ҳажмини белгилашдаги ҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. 
Олигополист ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистонда цемент 
(асосан Бекобод, Қувасой, Оҳангарон, Навоий шаҳарларида 
жойлашган), кўмир (Ангрен шаҳри, Сурхондарё вилоятининг 
Сариосиё (Шарғун) ва Бойсун (Тўда) туманларида жойлашган) 
ишлаб чиқаришни мисол келтириш мумкин.
Монопсония – тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки 
сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки 
хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки харидори мавжуд 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling