Инвестицион иқлим ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш борасида банк
тизими зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш.
Бунда:
– банк хизматлари бозорида рақобатни янада кучайтириш, иқтисодиёт субъектлари ва
аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, кредитлаш жараёнларини
соддалаштириш ва масофадан хизмат кўрсатиш кўламларини кенгайтириш;
– тадбиркорликнинг бир тури сифатидаги банк фаолиятига барча кўринишлардаги
ноқонуний аралашувлар ва бу борадаги қонун меъёрларининг бузилиш ҳолатлари олдини
олиш;
– кредит ажратиш жараёнининг мақбул ва тезкор муддатда амалга оширилишига
эришиш мақсадида банк филиалларининг кредит ажратиш борасидаги ваколатларини бос-
қичма-босқич кенгайтириш масалалари асосий мезонлардан бўлиб қолади.
Ўз навбатида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган
фуқароларга намунавий лойиҳалар таклиф этилиб, уларга кредит ҳужжатларини тайёрлаш
бўйича тегишли маслаҳатлар берилмоқда ва қисқа муддатларда кредит маблағлари ажратиш
чоралари кўрилмоқда.
Банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш, ўз бизнесини ташкил этиш
фуқароларнинг куч ва имконияти, қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг
шароит яратади.
Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
Ҳаракатлар стратегиясининг 3.4-бандига кўра, “
Иқтисодиётда давлат иштирокини
камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада
кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга
қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш”
77
каби вазифалар
белгиланган.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланиб,
иқтисодиётнинг мустақил ва самарали секторига айланиб бормоқда (10.1-жадвал).
10.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |