341
бўлади ва шу хусусиятларнинг бирлиги сифатида амал қилади.
Капиталнинг бу хусусиятлари товардаги икки хил хусусиятдан
ва уни келтириб чиқарувчи сабаб – товарда гавдаланган
меҳнатнинг икки ёқлама тавсифидан келиб чиқади.
Чунки
пул товар айирбошлаш ривожланишининг маҳсули бўлиб,
тарихий ва мантиқий жиҳатдан капиталнинг бошланғич
бўғини ҳисобланади.
Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки
томонлама хусусиятни қуйидагича ифодалаш мумкин (10.2-
расм).
10.2-расм. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки
томонлама хусусиятнинг намоён бўлиши.
Расмдан кўринадики, товардаги икки томонлама хусусият
ўз навбатида тадбиркорлик капиталига ҳам ўтади. Чунки, у
пул, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи кўринишидаги
унумли капитал ҳамда тайёр товарлардан иборат бўлади.
Айни пайтда, капитал товарлари ўсиш хусусиятига эга бўлган
қийматни ҳам намоён этади.
Тадбиркорлик капиталининг ҳаракат жараёни икки
жиҳатдан, яъни – бир турдаги нафлиликнинг сифат жиҳатдан
бошқа турдаги нафлиликка ўтиши ва миқдор жиҳатдан
кўпайиши ҳамда қийматнинг ўсиш жараёнидан иборат.
Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки
185
Do'stlaringiz bilan baham: