Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


-расм. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки томонлама


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

10.2-расм. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки томонлама 
хусусиятнинг намоён бўлиши. 
Расмдан кўринадики, товардаги икки томонлама хусусият ўз навбатида тадбиркорлик 
капиталига ҳам ўтади. Чунки, у пул, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи кўринишидаги 
унумли капитал ҳамда тайёр товарлардан иборат бўлади. Айни пайтда, капитал товарлари 
ўсиш хусусиятига эга бўлган қийматни ҳам намоён этади. 
Тадбиркорлик капиталининг ҳаракат жараёни икки жиҳатдан, яъни – бир турдаги 
нафлиликнинг сифат жиҳатдан бошқа турдаги нафлиликка ўтиши ва миқдор жиҳатдан 
кўпайиши ҳамда қийматнинг ўсиш жараёнидан иборат. 
Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки томонлама хусусият пировардида 
янгидан яратилган товарнинг икки томони, биринчидан, сифат жиҳатдан янги турдаги ва 
кўринишдаги, миқдор жиҳатдан эса кўпайган нафлилик, иккинчидан эса, ўтказилган ва 
қўшилган қийматда намоён бўлади. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала
жараёнида доимо ҳаракатда бўлади ва бу ҳаракат жараёнида бир қатор босқичларни босиб 
ўтади. 
Ишлаб чиқаришга сарфланадиган ҳар қандай сармоя ўз ҳаракатини 
пул шаклидан 
бошлайди. Пул (П) тегишли ресурслар бозоридан зарур товарлар, яъни ишлаб чиқариш 
воситалари (Ив) ва ишчи кучи (Ик) сотиб олишга сарфланади (авансланади). Бу ҳолда пул 
шунчаки товарлар сотиб олишгагина эмас, балки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий 
фаолият омилларини сотиб олишга сарфланади. Ушбу муомала соҳасида пул капитали ўз 
ҳаракатининг биринчи босқичидан ўтади: 
Ив 
П Т 
Ик 
Мазкур жараён натижасида пул шаклидаги маблағлар 
унумли капитал шаклига 
айланади ва улар ишлаб чиқариш жараёнининг потенциал омиллари ҳисобланади. Капитал 
ҳаракатида 
иккинчи босқич ишлаб чиқариш (И) жараёни ҳисобланиб, унинг натижасида 
истеъмолга тайёр

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling