Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


келтириладиган барча моддий воситалар, товарлар ва


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

келтириладиган барча моддий воситалар, товарлар ва 
пул маблағлари биргаликда тадбиркорлик капитали деб 
аталади. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала
жараёнида доимо ҳаракатда бўлади ва бу ҳаракат жараёнида 
бир қатор босқичларни босиб ўтади.
Капитал икки хил хусусиятга эга бўлиб, унинг қиймати 
– кўпчиликка маълум бўлганидек, ушбу капитални ишлаб 
чиқаришга сарфланган ижтимоий зарурий меҳнат сарфидан 
иборатдир. Капиталнинг нафлилиги эса унинг: а) кўплаб 
турдаги ва миқдордаги нафлиликларни (товар ва хизматларни) 
яратишда; б) ишчи кучининг иш билан бандлигини 
таъминлашда; в) қисман қийматнинг ташкил топишида
яъни шаклланишида; г) энг муҳими, қўшимча маҳсулотни 
яратишда ва ўзлаштиришда тўлиқ иштирок этиши орқали 
намоён бўлади.
Капитал қайси соҳада ва қандай шаклда амал қилмасин 
ҳамда қандай таркибий қисмлардан иборат бўлишидан қатъий 
назар, у барча кўринишларда икки томонлама хусусиятга эга 


341
бўлади ва шу хусусиятларнинг бирлиги сифатида амал қилади. 
Капиталнинг бу хусусиятлари товардаги икки хил хусусиятдан 
ва уни келтириб чиқарувчи сабаб – товарда гавдаланган 
меҳнатнинг икки ёқлама тавсифидан келиб чиқади. Чунки 
пул товар айирбошлаш ривожланишининг маҳсули бўлиб, 
тарихий ва мантиқий жиҳатдан капиталнинг бошланғич 
бўғини ҳисобланади.
Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки 
томонлама хусусиятни қуйидагича ифодалаш мумкин (10.2-
расм).
10.2-расм. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки 
томонлама хусусиятнинг намоён бўлиши.
Расмдан кўринадики, товардаги икки томонлама хусусият 
ўз навбатида тадбиркорлик капиталига ҳам ўтади. Чунки, у 
пул, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи кўринишидаги 
унумли капитал ҳамда тайёр товарлардан иборат бўлади. 
Айни пайтда, капитал товарлари ўсиш хусусиятига эга бўлган 
қийматни ҳам намоён этади.
Тадбиркорлик капиталининг ҳаракат жараёни икки 
жиҳатдан, яъни – бир турдаги нафлиликнинг сифат жиҳатдан 
бошқа турдаги нафлиликка ўтиши ва миқдор жиҳатдан 
кўпайиши ҳамда қийматнинг ўсиш жараёнидан иборат.
Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки 
185 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling