Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet369/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

иш ҳақи – ишчи ва хизматчилар 
меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб 
миллий маҳсулотдан оладиган улушининг пулдаги 
ифодасидир.
Иш ҳақи ишлаб чиқариш жараёнида яратилган зарурий 
маҳсулот билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки иш ҳақи унинг 
асосий қисмини ташкил этади. 
Иш ҳақининг асосий вазифаси ишчи ва хизматчиларнинг 
турмуш ва меҳнат шароитини яхшилаш, бошқача қилиб 
айтганда, меҳнат меъёри билан истеъмол меъёри ўртасидаги 
боғлиқликни таъминлашдан иборатдир.
Албатта ишчи кучини такрор ҳосил қилишда иш ҳақидан 
ташқари фоиз, рента, фойда, дивиденд, турли имтиёзлар ва 
нафақаларнинг ҳам роли бор. Иш ҳақининг мазмунини тўлароқ 
тушуниш учун номинал ва реал иш ҳақи тушунчаларини 
билиш зарур.
Ишчи учун қандай шаклда ва қанча миқдорда иш ҳақи 
олиши эмас, балки унга қанча миқдорда товарлар ва хизматлар 
сотиб олиши мумкинлиги муҳим. Шу сабабли номинал ва 
реал иш ҳақи фарқланади. 
Номинал иш ҳақи – бу маълум 
вақт давомида олинган пул суммаси ёки пул шаклидаги 
иш ҳақи. Мисол учун, механика заводи ишчиси январь 
ойида 200 минг сўм, февраль ойида 190 минг сўм, март ойида 
220 минг сўм иш ҳақи ҳисобланди. Булар номинал иш ҳақи 
ҳисобланади.
Реал иш ҳақи бу номинал иш ҳақи суммасининг 
қанчалик товарлар ва хизматлар миқдорини сотиб 
олишга етадиган қувватидир. Бошқача айтганда реал 
иш ҳақи – бу номинал иш ҳақининг «харид қилиш» 
қобилиятидир. Ўз-ўзидан аниқки, реал иш ҳақи номинал иш 


397
ҳақи миқдорига ва харид қилинадиган товарлар (хизматлар) 
нархига боғлиқ. Шундай экан, реал иш ҳақи бошқа шароитлар 
бир хил бўлганда, номинал иш ҳақига тўғри мутаносибдир 
ва истеъмол буюмлари ва хизматлар нархининг даражасига 
тескари мутаносибдир. Бу миқдорлар нисбатини формулада 
қуйидагича тасвирлаш мумкин:
бу ерда: VP – реал иш ҳақи; VH – номинал иш ҳақи; Р – 
истеъмол буюмлари ва хизматларнинг нарх даражаси.
Бизнинг мисолимизда ишчининг номинал иш ҳақи январь 
ойига нисбатан февраль ойида 95 фоизни, март ойида 110 
фоизни ташкил этган эди. Реал иш ҳақи даражасининг 
ўзгаришини аниқлаш учун эса истеъмол буюмлари ва 
хизматларнинг нарх даражаси тўғрисида маълумот зарур 
бўлади. Айтайлик, нарх даражаси январь ойига нисбатан 
февралда 1,08, март ойида эса 1,2 баравар ошган бўлсин. У 
ҳолда ишчининг реал иш ҳақи февраль ойида 176 минг сўмни, 
март ойида эса 183 минг сўмни ташкил этади. Яъни, ишчининг 
реал иш ҳақи январь ойига нисбатан февраль ойида 88 фоиз, 
март ойида 91,5 фоиз даражасида бўлади.
Реал иш ҳақи даражасига товарлар ва хизматлар нархидан 
ташқари белгиланган солиқлар миқдори ва бошқа турли 
шароитлар ҳам таъсир қилади. Масалан, солиқ турлари ва 
миқдори қанча кўп бўлса реал иш ҳақи шунча пасаяди, ёки 
аксинча. 
Номинал иш ҳақи ишчининг ишлаб топган пул даромади 
даражасини, реал иш ҳақи эса унинг истеъмоли ва фаровонлик 
даражасини тавсифлайди.
Иш ҳақи аҳоли даромадларининг асосий таркибий 
қисмларидан бирини ташкил қилиб, у истиқболда ҳам ўзининг 
етакчи ролини сақлаб қолади.
Мамлакатимизда иш ҳақи даражасининг ошиб бориши 
218 
функция қилиши, унинг маълум мақсадга қаратилган фаолият жараёни бўлиб, унинг на 
қиймати, на нархи йўқлиги, бу жараённи бозорга олиб чиқиб сотиб бўлмаслиги фанда ҳам, 
реал ҳаётда ҳам, иқтисодий амалиётда ҳам ҳаммага аён бўлган ва аллақачон исботланган 
масаладир. Шунинг учун буни исботлашга ҳаракат қилмасак ҳам бўлади. Лекин бу ғоянинг 
негизида бир ижобий томон борки, уни албатта ҳисобга олиш зарур. Бу ҳам бўлса улар 
меҳнатни ишчининг малакаси, интенсивлиги ва натижаси билан боғлашга ҳаракат қилганлар. 
Иш ҳақининг мазмуни тўғрисидаги турли назарияларни, (турли мамлакатлардаги ва ўз 
мамлакатимиздаги амалиётни) умумлаштириб, қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин. 
1. Иш ҳақи тўғрисидаги назарияларда унга бир томонлама ёндашиш хусусияти мавжуд 
бўлиб, унинг мураккаб ва кўп қиррали иқтисодий жараён эканлиги маълум даражада 
эътибордан четда қолган. Лекин бу назарияларнинг ҳар бирида иш ҳақининг у ёки бу томонига 
тўғри баҳо берилган бўлиб, уларда фойдаланиш мумкин бўлган ижобий мазмун мавжуддир. 
2. Иш ҳақининг умумий даражаси ҳар доим ҳар бир мамлакатда иқтисодиётнинг 
эришган даражасига, яъни умумий меҳнат унумдорлиги, миллий маҳсулот ҳажми, унинг аҳоли 
жон бошига тўғри келадиган миқдорига боғлиқ бўлади. Чунки шу маҳсулотларнинг бир қисми 
меҳнатнинг миқдори ва сифатига қараб тақсимланади. Шунинг учун ҳам у турли 
мамлакатларда турли миқдорларда бўлади. 
3. Иш ҳақининг миқдори ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга, ишчининг ўзини, оила 
аъзоларини боқишга етадиган даражада бўлиши лозим. 
4. Иш ҳақининг миқдори ва даражаси ишчи кучининг малакаси, унинг меҳнати 
унумдорлиги билан боғлиқ бўлади. 
5. Иш ҳақининг даражаси ҳар бир фирма ёки корхонада ишлаб чиқаришнинг эришган 
даражаси билан, яъни ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳажми ва бир ишчига тўғри 
келган миқдори билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам у меҳнат миқдори, малакаси бир хил 
бўлса-да, турли корхоналарда турлича миқдорда бўлиши мумкин. 
Ушбу хулосалардан кейин иш ҳақининг мазмунига таъриф бериб айтиш мумкинки, 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling