404
иш ҳақи ставкасини оширишлари мумкин. Бунга қуйидаги
йўллар билан эришилади: а) иммиграцияни чеклаш; б) болалар
меҳнатини қисқартириш; в) пенсияга муддатида чиқишни
қўллаб-қувватлаш; г) иш ҳафтасини қисқартиришга ёрдам
бериш.
Булардан ташқари касаба уюшмалари тадбиркорларни ўз
аъзоларини ишга ёллашга мажбур қилиб, ишчи кучи таклифи
устидан тўлиқ назорат ўрнатади. Касаба уюшмалари ўз
аъзолари сонини қисқартириш сиёсати орқали (масалан, узоқ
муддатли ўқитиш, янги аъзоларни қабул қилишни
чеклаш
ёки тақиқлаш) ишчи кучи таклифини сунъий равишда
қисқартиради. Бу, ўз
навбатида, иш ҳақи ставкасининг
ортишига олиб келади.
3. Касб бўйича малака даражасини лицензиялаш. Бу
маълум меҳнат тури таклифини чеклаш воситаси ҳисобланади.
Бунда касаба уюшмалари
корхона маъмуриятига маълум
касбдаги ишчилар аниқ кўрсатилган талабларга жавоб берган
тақдирда ишга қабул қилишга таъсир кўрсатади. Бу талаблар
ўз ичига ишчининг таълим даражаси, мутахассислик бўйича
иш стажи, имтиҳон натижаси ва шахсий тавсифларини олади.
4. Касаба уюшмалари жамоа шартномалари тузишда
монопол ҳолатга эга бўлган тадбиркорларга қаршилик
кўрсатиш йўли билан ҳам иш ҳақи
ставкасини оширишга
эришиши мумкин. Бунинг натижасида иш ҳақини ошириш
билан боғлиқ қўшимча сарфлар, янги ишчи кучини ёллаш
натижасида олинадиган қўшимча маҳсулот ҳажмидан ортиқ
бўлади.
Касаба уюшмалари ўзларининг иқтисодий
вазифаларини
амалга оширишларида манфаатлари ҳимоя қилинаётган
меҳнаткашлар
гуруҳининг
касбий
ихтисослиги
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёпиқ (тор) ёки очиқ
(кенг) турда ташкил этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: