Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet385/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

13.1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари 
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим соҳаси бўлиб, 
унда инсоният ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ-овқат 
маҳсулотлари, дори-дармонлар ва аҳоли учун истеъмол 
буюмлари тайёрловчи саноат тармоқларига хомашё ишлаб 
чиқарилади. Халқ орасида қадим замонлардан бери қишлоқ 
хўжалиги хазиналар сандиғи ҳамда етти хазина деган гаплар 
юради. Етти хазина деганда – сигир, товуқ, ўрмон, ипак 
қурти, асалари жувоз ва тегирмонлар кўзда тутилади. Бу 
хазиналарнинг ҳар бирига алоҳида таъриф берган ҳам доно 
халқнинг ўзидир. Эътибор беринг: чорва – рўзғор қассоби ва 
баққоли. Паранда – ҳам оби ёғвон, ҳам дори-дармон. Ипак 
қурти – қизлар сепи. Ўрмон – иморат суяги, ҳаёт тиргаги, 
мусаффо ҳаво манбаи. Асалари – оила табиби. Обжувоз – 
қозоннинг ёғи. Тегирмон – қориннинг белбоғи.
93
Бу иборалар 
ота-боболаримизнинг кузатишлари ва тажрибаларида сайқал 
топган доно фикрлар бўлиб, қишлоқ хўжалигининг инсон 
ҳаётидаги доимий аҳамиятини ифодаловчи тушунчалардир. 
Бу қайд этилган етти хазинанинг ҳаммаси қишлоқ хўжалигида 
бўлиб, бу соҳанинг аҳамиятига бундан ортиқ таъриф топиш 
қийин. 
Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бу соҳани 
ривожлантиришга ҳар доим алоҳида эътибор бериб келинмоқда. 
Мамлакатимиз Президенти томонидан «қишлоқ хўжалиги ва 
озиқ-овқат тармоғини модернизациялаш, диверсификация 
қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий 
93
Раҳматов М.А., Б.З.Зарипов. Кластер – интеграция, инновация ва иқтисодий 
ўсиш. - Т.: Замин нашр, 2018 й. 20-бет.


414
инвестиция капитали оқимини кўпайтиришни назарда тутувчи 
соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий 
жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш»
94
лозимлиги таъкидланиб келинмоқда. Аграр соҳа олдида 
турган вазифаларни бажариш учун аграр соҳани ва улар 
билан боғлиқ бўлган саноат тармоқлари, хизмат кўрсатиш 
ва инфратузилма соҳаларини хорижий давлатлар тажрибаси 
асосида ҳар томонлама ислоҳ қилиш асосида ривожлантириш 
зарурдир. Бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам 
кишилар ўртасида иқтисодий алоқа ва муносабатлар содир 
бўлади. 
Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан 
боғлиқ бўлади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling