Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
қиладилар. Бу очиқ турдаги ёки тармоқ касаба уюшмалари
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
қиладилар. Бу очиқ турдаги ёки тармоқ касаба уюшмалари учун хос бўлиб, тармоқдаги барча ишчиларни, уларнинг малакасидан қатъий назар, ўз сафларига аъзо бўлишига интиладилар. Бу ўринда, агар касаба уюшмаси аъзолари фақат малакали мутахассислардан таркиб топса, уни ёпиқ тарзда ташкил этиш ҳам мумкин бўлади. Чунки иш берувчилар бу қадар катта миқдордаги малакали мутахассисларни ишдан бўшатиб, улар ўрнига бошқаларини қабул қилиш имкониятига эга бўлмайдилар. Бироқ, ўзига малакасиз ёки паст малакали ишчиларни бирлаштирган касаба уюшмаси аъзоликни чеклай олмайди, бундай ҳолатда иш берувчилар бу ишчиларни касаба уюшмасига аъзо бўлмаган ишчилар билан алмаштириш имкониятига эга бўлиб, бу ҳолат касаба уюшмасининг амал қилиш заруратини йўққа чиқаради. Агар тармоқ касаба уюшмаси мазкур тармоқдаги деярли барча ишчиларни бирлаштира олса, у ҳолда иш ҳақи даражаси бўйича шартнома тузишда касаба уюшмалари корхона маъмуриятини ўз таъсири доирасида ушлаб тура олади. Маъмурият томонидан уларнинг шартлари инкор этилган ҳолда, ишчиларни иш ташлашга ундаш орқали касаба уюшмалари корхонани ишчи кучи таклифидан тўлиқ маҳрум этиши мумкин. Очиқ турдаги касаба уюшмасининг иш ҳақи даражасига таъсирини қуйидаги расм орқали кўриш мумкин (12.2-расм). Иш ҳақи даражаси D S W 2 е а W 1 S D 0 Q 2 Q 1 Ишчи кучи миқдори 12.2-расм. Очиқ турдаги касаба уюшмасининг иш ҳақи даражасига таъсири. Очиқ турдаги ёки тармоқ касаба уюшмаси деярли барча ишчиларни ўз таркибига киритиш орқали ишчи кучи таклифини назорат қилиб, иш ҳақи даражасини эркин рақобат шароитидаги W 1 дан W 2 га қадар оширадилар. Натижада ишчи кучи таклифи эгри чизиғи SS дан W 2 аS га силжийди. W 2 иш ҳақи даражасида иш берувчилар бандлик даражасини Q 1 дан Q 2 га қадар қисқартирадилар. Ҳозирги замон меҳнат муносабатлари ўзида давлатнинг таъсирини ҳам акс эттиради. Давлатнинг қонунчилик фаолияти меҳнат муносабатларининг барча томонларини қамраб олади. У нафақат иқтисодиёт давлат секторининг ишчи кучига бўлган талабини билдиради, балки уни хусусий секторда ҳам тартибга солади, миллий иқтисодиёт миқёсида ишга ёллашнинг асосий ўлчамларини аниқлайди. Меҳнат муносабатларига давлатнинг ижтимоий дастурлари (кам таъминланган оилаларга ёрдам, ишсизлик бўйича нафақа, ҳар хил ижтимоий тўловлар, пенсия таъминоти ва бошқалар) катта таъсир кўрсатади. Бу дастурлар бозор таҳликаси юқори бўлган давлатларда аҳолининг ижтимоий – иқтисодий аҳволини барқарорлаштиришга маълум бир даражада ижобий таъсир кўрсатади. Давлатнинг ишчи кучи бозоридаги воситачилик роли ҳам меҳнат муносабатларига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, бўш иш ўринларини аниқлаш ва тавсия қилиш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича умуммиллий дастурни ишлаб чиқиш 407 Очиқ турдаги ёки тармоқ касаба уюшмаси деярли барча ишчиларни ўз таркибига киритиш орқали ишчи кучи таклифини назорат қилиб, иш ҳақи даражасини эркин рақобат шароитидаги W1 дан W2 га қадар оширадилар. Натижада ишчи кучи таклифи эгри чизиғи SS дан W2аS га силжийди. W2 иш ҳақи даражасида иш берувчилар бандлик даражасини Q1 дан Q2 га қадар қисқартирадилар. Ҳозирги замон меҳнат муносабатлари ўзида давлатнинг таъсирини ҳам акс эттиради. Давлатнинг қонунчилик фаолияти меҳнат муносабатларининг барча томонларини қамраб олади. У нафақат иқтисодиёт давлат секторининг ишчи кучига бўлган талабини билдиради, балки уни хусусий секторда ҳам тартибга солади, миллий иқтисодиёт миқёсида ишга ёллашнинг асосий ўлчамларини аниқлайди. Меҳнат муносабатларига давлатнинг ижтимоий дастурлари (кам таъминланган оилаларга ёрдам, ишсизлик бўйича нафақа, ҳар хил ижтимоий тўловлар, пенсия таъминоти ва бошқалар) катта таъсир кўрсатади. Бу дастурлар бозор таҳликаси юқори бўлган давлатларда аҳолининг ижтимоий – иқтисодий аҳволини барқарорлаштиришга маълум бир даражада ижобий таъсир кўрсатади. Давлатнинг ишчи кучи бозоридаги воситачилик роли ҳам меҳнат муносабатларига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, бўш иш ўринларини аниқлаш ва тавсия қилиш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича умуммиллий дастурни ишлаб чиқиш вазифаларини бажариши мумкин. Ишчиларни ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг давлат тизими бозорнинг ўзгарувчан талабларига тез мослашишга имкон беради. Мамлакатимизда касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш, Кекса авлодни қўллаб-қувватлаш ва манзилли ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш борасида иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг масъулиятини ошириш ҳамда кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш. мақсадида уларнинг олдига бир қатор вазифаларни қўйиш кўзда тутилмоқда. Жумладан, 408 “Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кекса авлод вакилларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш; 15 минг нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш; 14 минг нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топшириш; 55 минг нафар ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам бериш” 92 . Ушбу бажарилиши лозим бўлган ишларга сарфланадиган харажатларга 8000,0 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, шундан иш берувчилар маблағлари – 7000,0 млн.сўм, Касаба уюшмалари маблағлари эса – 1000,0 млн.сўмни ташкил этади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling