420
натижасида, қурилиш майдонларига, йўлларга
ажратилиши
натижасида) уларнинг камайиб боришини ҳисобга олсак,
ернинг ҳар бир бирлигидан унумли фойдаланиш масаласи
борган сари долзарб масала бўлиб боради.
Аграр муносабатларнинг
асосини рента муносабатлари
ташкил қилади. Рента муносабатлари назарияси ҳозиргача
тўлиқ ўрганилмаган ва тўлиқ ёритиб берилмаган назариялардан
ҳисобланади. Иқтисодчилар ўртасида унинг моҳиятини
тушунтириш бўйича турлича ёндашув ва қарашлар мавжуд
бўлиб, уларнинг айримлари ноаниқлигича қолмоқда. Шу
сабабга кўра рентани миқдорий аниқлаш ва унинг моҳиятини
тушунтириш бўйича асосий ва кўпинча бир-бирига қарама-
қарши бўлган назарияларга дуч келамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: