Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва
ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади. Ернинг ҳосил бериш қобилиятига тупроқ унумдорлиги дейилади. У табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. Узоқ йиллар давомида кишиларнинг ҳеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади. Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш сунъий йўл билан (масалан, ерни органик ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган ҳолда суғориш, ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш ҳамда бошқа шу каби йўллар билан) амалга оширилса, бу иқтисодий унумдорликни ташкил қилади. Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, 94 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбеки- стон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони. 415 аниқроғи ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг ерга фаол таъсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи фаол бўлиб, асосий рольни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жамоа мулк шаклида бўлиши мумкин. Турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш воситаларидан жамият барча аъзоларининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг асосий кўринишлари кластер, фермер, деҳқон ва томорқа хўжалиги шаклларида бўлиб, улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари турли иқлим ва тупроқ шароитларида олиб борилади. Мамлакатимиз миқиёсида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар унумдор ерларга тааллуқли бўлиб, умуммиллий бойлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 20236,3 минг гектарни, шундан ҳайдаладиган ерлар 3988,5 минг гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 383,1 минг гектарни, бўз ерлар 76 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 11028,3 минг гектарни, бошқа ерлар 4760,4 минг гектарни ташкил қилади 95 . Шунга биноан қишлоқ хўжалигидаги капиталнинг таркибида турли иншоотлар, бинолар, узатма механизмлар ва бошқаларнинг ҳиссаси кўпроқ. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда айланма капитал ҳам қатнашади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма капитал қуйидагилардан ташкил топади: ёш ва боқувдаги ҳайвонлар, ем-хашак, уруғлик фондлари, кимёвий ўғитлар, хизмат муддати бир йилдан кам бўлган турли хил ишлаб 95 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 17 июнда- ги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тад- бирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармони. 416 чиқариш воситалари – инвентарлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари ҳамда шу кабилар. Ишлаб чиқариш жараёни қишлоқ хўжалигида айланма капиталнинг кўпгина қисми ҳали тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнида капитал бошқа тармоқлардагидек доиравий айланиб туради, яъни пул шаклидан ишлаб чиқаришда қатнашадитган унумли капитал шаклига, ундан товар шаклига ўтиб, яна пул шаклига қайтиб келади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ернинг ҳосилдорлиги, унинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Ернинг табиий, биологик, иқтисодий ва техникавий шароитларини яхшилаш ҳам қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган капиталнинг доиравий айланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллардан тўлароқ фойдаланиш ҳар бир хўжаликнинг муҳим вазифасидир. Табиий омиллар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари миқдорининг янги нафлиликнинг ошишига бевосита кўпайишига таъсир этса ҳам, маҳсулотнинг қийматини оширмайди, қийматига қиймат қўшмайди, яъни қиймат ярата олмайди. Ишлаб чиқариш табиий шароитлар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу ерда иш даври ва умумий ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддат саноатга нисбатан бирмунча узоқроқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигида турли экинларни экиб бўлингандан то ҳосил йиғиштириб олингунча ишлаб чиқариш вақти давом этади. Иш даври эса шу вақт ичида қишлоқ хўжалик экинлари меҳнат таъсирида бўлган кунлар ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни мавсумийлиги билан хусусиятлидир. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган меҳнат воситаларидан, яъни комбайн, турли экиш асбоблари ва шу кабилардан фойдаланиш вақтига бевосита таъсир ўтказади. Бошқача қилиб айтганда, бу меҳнат воситаларидан фойдаланиш мавсумий тавсифга эга бўлиб, йилнинг маълум муддатларидагина фойдаланилади, қолган вақтда эса улар бекор туради. Масалан, сеялкадан экиш 417 давомида фойдаланилса, ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари эса йилига 20-30 кун йиғим-терим пайтида ишлатилади, холос. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг капитал ва энергия билан қурольланиш даражаси ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига нисбатан юқори бўлишини тақозо қилади, лекин бу ерда асосий ва айланма капитал ҳаракати сустроқ. Булардан ташқари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва меҳнат жараёнларининг мавсумийлиги сабабли йил давомида айланма маблағларнинг сарфи бир меъёрда бўлмайди. Қиш ва ёз мавсумларида харажат қилинадиган айланма маблағлар таркибида бирмунча тафовутлар мавжуд. Масалан, қиш мавсумида айланма маблағларнинг кўпгина қисми (уруғлик, ем-хашак, турли озуқалар) ишлаб чиқариш эҳтиёт қисми шаклида, ёз фаслида эса тугалланмаган ишлаб чиқариш, техниканинг бутлаш қисмлари, нефть маҳсулотлари ва шу кабиларнинг ҳиссаси ортиб боради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилишда юқорида санаб ўтилган хусусиятларни ҳисобга олиб, ишни ташкил қилиш унинг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Бизнинг мамлакатимизда аҳолининг нисбатан зичлиги ва қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, ерга хусусий мулкчилик жорий қилинмади, унга давлат мулки сақланиб қолди. Лекин, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, оқилона аграр ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу жараён чуқурлаштирилмоқда. 2019 йилда қишлoқ xўжaлиги тармоғидa муҳим ижобий натижалар қўлга киритилди. Чунки кўпгина қишлоқ хўжалиги маҳсулоти турларини ишлаб чиқариш бўйича ўсишга эришилди (13.1-жадвал). 418 Жадвалдан кўринадики, 2019 йилда 2012 йилга нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан картошка (143,5%), сабзавот маҳсулотлари (128,1%), узум (132,4%), тухум (200,3%), гўшт (175,6%) ни ташкил этиб, юқори даражада ўсган. Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга ошириш, таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш натижасида, фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли 2018 йилда ҳам мўл ҳосил етиштирилган эди. Жумладан, 6,4 миллион тонна ғалла, 2,3 миллион тоннадан пахта, 15,7 милллион тоннадан ортиқроқ мева ва сабзавот етиштирилган бўлса 2019 йил якунларига кўра 7,2 миллион тонна ғалла, 16,2 милллион тоннадан ортиқроқ мева ва сабзавот етиштирилди 96 . Ўзбекистонда ер давлат мулки ҳамда умуммиллий бойлик бўлганлиги сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим. 96 Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари. 231 13.1-жадвал Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling