Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet384/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Тариф ставкалари – тегишли равишда белгилаб берилган 
турли разрядга эга бўлган ишчиларнинг меҳнатига тўланадиган 
ҳақ миқдори мажмуи.
Меҳнат шартномалари – корхона маъмурияти ва ишчилар 
ўртасидаги ишга ёллаш бўйича муносабатни намоён этувчи 
ва тартибга солувчи ҳужжат бўлиб, унда иш ҳақи ставкаси, 
меъёрдан ортиқча бажарилган ишлар учун ставка, дам олиш 
кунлари ва танаффуслар, пенсия фондлари ва соғлиқни 
сақлашга ажратмалар ҳамда нархларнинг ўзгаришини ҳисобга 
олиб истеъмол савати қийматини тартибга солиш каби 
масалалар ифода этилади.
Касаба уюшмаси – иш берувчи ва ишга ёлланувчи 
ўртасидаги меҳнат муносабатларининг шаклланиши, амалга 
оширилиши ва тартибга солинишида ишга ёлланувчиларнинг 
манфаатларини ҳимоя қилувчи жамоат ташкилоти.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Яратилган миллий маҳсулотнинг қандай қисми иш 
ҳақи шаклини олади?
2. Иш ҳақи билан зарурий маҳсулот ўртасида қандай 
алоқадорлик мавжуд?
3. Иш ҳақининг турлича назарияларини таҳлил қилиб, 
уларга ўз қарашингизни билдиринг.
4. Реал иш ҳақи даражаси қандай омиллар таъсири остида 
ўзгаради?
5. Нима учун иш ҳақининг умумий даражаси ҳар хил 
мамлакатларда турлича?
6. Тариф тизими ўз ичига қандай таркибий қисмларни 
олади? Уларнинг ҳар бирининг аҳамияти ва фарқланишини 
тушунтириб беринг.
7. Меҳнат муносабатлари деганда нимани тушунасиз? 
Меҳнат муносабатлари кимлар томонидан тартибга солинади?


412
8. Касаба уюшмаси нима ва унинг қандай турлари 
мавжуд?
9. Касаба уюшмалари иш ҳақини оширишнинг қандай 
усулларидан фойдаланадилар?
10. Меҳнат шартномаси нима ва унда қандай масалалар ўз 
ифодасини топади?
13-БОБ. АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС 
Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиши 
иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари 
учун умумий бўлсада, лекин айрим олинган соҳаларда, 
бу қонун ва категориялар улардаги табиий ва ижтимоий-
иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар 
ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада 
яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш 
кўп жиҳатдан тирик организм (ҳайвон, ўсимлик ва бошқалар) 
билан ҳам боғлиқ бўлиб, иқтисодий қонунлар табиий қонунлар 
билан чатишиб кетади. Ушбу бобда иқтисодиётнинг умумий 
томонлари билан биргаликда унинг аграр соҳада намоён 
бўладиган ўзига хос хусусиятлари баён этилади, шунингдек, 
аграр муносабатларнинг мазмуни таҳлил қилиниб, ер 
рентасининг вужудга келиши ва тақсимланиши муаммолари 
ҳамда уларнинг қисқача тавсифи берилади. Бу ерда фермерлик 
хўжаликлари ривожига алоҳида эътибор қаратилади. 
Агросаноат интеграцияси ва агросаноат мажмуасининг 
мазмуни ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 
ривожлантиришнинг янги тизими «кластер» хўжалиги 
уларнинг таркиби ва вазифаларига тўхталиб ўтилиб, агробизнес 
ва унинг турлари баён этилади. Бу бобда мустақиллик 
йилларида аграр соҳада эришилган ютуқлар билан бир 
қаторда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича 
ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси 
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга 


413
мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-
5853-сон Фармонида кўрсатиб ўтилган қишлоқ хўжалигини 
модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш вазифалари ва 
муаммоларига ҳам эътибор қаратилади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling