Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19.4-расм. Иқтисодий мувозанатлик намоён бўлиш шакллари.
Иқтисодий мувозанатлик амал
қилишининг асосий тамойиллари Маълум даражада нисбий аҳамият касб этиши Турли даражалардан ёндашиш мумкинлиги Мунтазам равишда ўзгариб ва қайта тикланиб туриши Кенг қамровлиги, турли-туман жиҳатларни намоён этиши Иқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилганлиги Иқтисодий жараён, воқеа ва ҳодисаларда бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва қарама-қарши томонларининг бир-бирига тенглиги Иқтисодий субъектлар манфаатларининг таъминланиши 603 Иқтисодий адабиётларда билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланган ҳолда иқтисодий мувозанатлик намоён бўлишининг қуйидаги шаклларини келтириш мумкин (19.4-расм). Расмдан кўриниб турибдики, иқтисодий мувозанатлик реал ҳаётда шарт-шароитга қараб турли шаклларда намоён бўлиши мумкин экан. Бундан ташқари, иқтисодиётнинг кўплаб қисмлари ва соҳалари ўртасидаги мувозанатлик баланслар кўринишида ҳам намоён бўлади. Айни чоғда, иқтисодиётнинг турли даражалардаги мувозанатлигини таъминлашда баланс усулидан кенг фойдаланилади Баланс усули – муайян мақсадларга эришишда мавжуд ресурслар ва улардан фойдаланиш миқдорлари ўртасидаги тенгликни таъминлаш асосида мувозанатликни ўрнатишга қаратилган усуллар мажмуи. Бунда баланслар тизимидан фойдаланилиб, у ўз ичига моддий (натурал), қиймат (пул) ва ишчи кучи балансларини олади. Баланс усулини қуллаш орқали умумиқтисодий, ҳудудий, тармоқлараро ва ишлаб чиқариш ичидаги мувозанатликларнинг ўрнатилиши ва миқдорий жиҳатдан ифодаланиши таъминланади. Тармоқлараро баланс – кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, яъни маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва 328 19.4-расм. Иқтисодий мувозанатлик намоён бўлиш шакллари. Баланс усули – муайян мақсадларга эришишда мавжуд ресурслар ва улардан фойдаланиш миқдорлари ўртасидаги тенгликни таъминлаш асосида мувозанатликни ўрнатишга қаратилган усуллар мажмуи. Бунда баланслар тизимидан фойдаланилиб, у ўз ичига моддий (натурал), қиймат (пул) ва ишчи кучи балансларини олади. Баланс усулини қуллаш орқали умумиқтисодий, ҳудудий, тармоқлараро ва ишлаб чиқариш ичидаги мувозанатликларнинг ўрнатилиши ва миқдорий жиҳатдан ифодаланиши таъминланади. Тармоқлараро баланс – кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, яъни маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларини тавсифловчи иқтисодий-математик модель бўлиб, унинг ёрдамида тармоқ ва тармоқлараро кесимда асосий такрор ишлаб чиқариш нисбатларининг батафсил деталлаштирилиши таъминланади. Тўлов баланси – маълум давр давомида муайян мамлакатдаги пул тушумлари билан чет мамлакатларга барча пул тўловлари ўртасидаги тенгликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими. Тўлов балансида мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг турли кўринишлари – ташқи савдо, капитал миграцияси, лицензиялар савдоси, транспорт, туризм, хусусий шахслар пул ўтказмалари ва ҳ.к. бўйича ҳисоб-китоблар ўз ифодасини топади. Ишчи кучи ресурслари баланси – мавжуд ишчи кучи ресурслари ва улардан фойдаланишнинг тенглигини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими. Мазкур баланс иқтисодиётнинг мутаносиб ривожланишини таъминлашда ишчи кучига бўлган талаб ҳамда уни қондириш манбаларини ўзаро таққослаш имконини беради. Аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси – зарурий маҳсулотни пул кўринишини олган асосий қисмининг ҳаракатини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими. Баланснинг мазкур тури тўловга қодир талаб ва товарлар таклифи, чакана товар айланмаси, пули хизматлар ҳажми ва аҳоли омонатлари ўртасидаги тенгликни таъминлашнинг асосий усулларидан бири ҳисобланади. Ушбу чoрa-тaдбирлaр сoлиқ вa крeдит имтиёзлaри билaн бир қaтoрдa, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш учун қулaй бизнeс муҳитини ярaтиш мaқсaдидa институциoнaл ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштиришни ҳaм ўз ичигa oлaди. Жумлaдaн, Ўзбекистонда сўнгги беш йил мобайнида инвестицияларнинг йиллик ўсиш суръати 9 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда. Иқтисодий мувозанатликнинг мазмуни иқтисодиётнинг турли соҳалари, тармоқлари ва томонлари ўртасидаги мутаносибликни кўриб чиққанимизда янада ойдинлашади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling