Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet542/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   538   539   540   541   542   543   544   545   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодий инқироз – асосий макроиқтисодий 
кўрсаткичларнинг кескин тушиб кетиши.
Иқтисодий цикл – ишлаб чиқаришнинг бир иқтисодий 
инқироздан иккинчиси бошлангунга қадар такрорланиб 
турадиган тўлқинсимон ҳаракати.
Турғунлик (депрессия) – ишлаб чиқаришнинг бир жойда 
депсиниб туришини англатувчи ҳамда иқтисодий фаоллик 
жонланиши учун шарт-шароитларнинг вужудга келишига 
имкон яратилувчи иқтисодий цикл фазаси.
Жонланиш – иқтисодий циклнинг ишлаб чиқаришнинг 
барқарор кенгайиб боришига ўтишини тавсифловчи фазаси.
Юксалиш – иқтисодий циклнинг иқтисодиётда тўлиқ 
бандликка эришилиши, ишлаб чиқаришнинг инқироздан 
олдинги даражадан ҳам ортиб кетиши ва тўловга лаёқатли 
талабнинг кенгайиб боришини тавсифловчи фазаси.
Таркибий инқирозлар – иқтисодиётнинг айрим 
тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур 
номутаносибликларни ифодаловчи иқтисодий ҳолат.
Аграр инқирозлар – қишлоқ хўжалигида рўй берадиган 
иқтисодий инқирозлар бўлиб, циклли тавсифга эга бўлмайди 
ва саноат циклларига қараганда анча узоқ давр давом этади.


596
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Макроиқтисодий 
барқарорлик 
нима? 
Унга 
эришишнингқандай йўллари мавжуд?
2. Иқтисодий цикл бўйича қандай назариялар мавжуд? 
Экстернал ва интернал назарияларнинг фарқи нимада?
3. Иқтисодий циклнинг таърифини беринг ва унинг ҳар 
бир фазасининг ўзига хос белгиларини кўрсатинг.
4. Иқтисодий циклларнинг асосий турларига тавсиф 
беринг ва муҳим белгиларини кўрсатинг.
5. Иқтисодий циклнинг оқибатларини баҳоланг.
6. Иқтисодий инқирозлар мазмун-моҳияти нимада 
ифодаланади?
7. Иқтисодий инқирозларнинг келиб чиқиш сабабларини 
тушунтиринг?
8. Инқирозларнинг умумий жиҳатларига кўра қандай 
гуруҳларга ажратиш мумкин?
9. Таркибий инқирозларни тушунтиринг. Циклли 
тебранишлар вужудга келишининг сабабларини кўрсатинг.
10. Аграр инқирозларнинг хусусиятларини баён қилинг.
11. 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирози вужудга келишининг асосий сабабларини 
тушунтириб беринг.
12. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмуни 
ва кўламлари тўғрисида жаҳоннинг етакчи эксперт ва таҳлил 
марказлари томонидан қандай хулосалар чиқарилди?
13. Жаҳон 
молиявий-иқтисодий 
инқирозининг 
ривожланган мамлакатларга таъсир йўналишлари ва 
даражасини тавсифланг.
14. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон 
иқтисодиётига таъсири нималарда намоён бўлди? Унинг 
таъсир оқибатларини юмшатувчи омилларни изоҳлаб беринг. 


597

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   538   539   540   541   542   543   544   545   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling