Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Хизматлар маҳсулининг нафлилиги унга сарфланган аниқ 
нафли меҳнат маҳсули эканлигидадир. Маълум бир самарали 
натижага эришиш учун муайян мақсадга йўналтирилган аниқ 
меҳнат ва шунга мос равишда аниқ турдаги ишлаб чиқариш 
воситалари, яъни, бинолар, асбоб-ускуналар, энергия, ёнилғи, 
хомашё ва шу кабилар сарфланади. Бундан кўринадики, ҳар 
бир хизматнинг тури бўйича барча сарфлар аниқ меҳнат ва 
аниқ моддий-буюмлашган шаклда амалга ошади. 
Хизматларни икки тоифага бўлиб ўрганиш мумкин. 
1. Қийматни яратувчи хизматлар; 2. Қийматни оширувчи 
хизматлар. 
Айрим хизматлар меҳнат маҳсули сифатида моддий-
буюмлашган шаклга эга бўлмайди ва аксарият ҳолатларда улар 
ишлаб чиқариш жараёнининг ўзидаёқ истеъмол қилинади. 
Масалан, врачнинг беморни даволаши, ўқитувчининг дарс 
бериши, сартарош ва бошқа касб эгаларининг кўрсатадиган 
хизматлари, ижтимоий овқатланиш жараёнидаги хизматлар 
ўша хизмат кўрсатилган пайтнинг ўзидаёқ истеъмол қилинади 
ва инсонларнинг эҳтиёжини қондиради. Бу ерда хизматларнинг 
ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниш вақти бир пайтнинг 
ўзида амалга ошади. Бундан ташқари, хизматларнинг истеъмол 
қилиниши ўзидан кейин маълум бир фойдали натижалар 


71
қолдиради. Масалан, бемор шифо топади, саводсиз киши 
билимли бўлади, пасажжир ёки юк ўз манзилига етади, уй ёки 
квартира таъмирланади ва ҳоказолар.
Шундай қилиб, аҳолининг турли хилдаги хизматларга 
бўлган эҳтиёжини қондириш жараёнида турли хил 
шакллардаги аниқ меҳнат ва ишлаб чиқариш воситалари 
сарфланади ва эвазига самарали нафлиликнинг турли хил 
шакллари етказиб берилади. Хизмат маҳсулотининг қиймати 
кўрсатилган хизматнинг самарали нафлилигига айланади. 
Кўрсатилган хизматларнинг қиймати худди моддий 
буюмлашган товарлар қиймати каби унга сарфланган жонли ва 
буюмлашган меҳнат билан яъни, ишлаб чиқариш харажатлари 
(ишчи кучига тўланган иш ҳақи, ишлаб чиқариш воситалари) 
ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган ишчилар 
ва хизматчиларнинг қўшимча меҳнати билан яратилган 
қўшимча маҳсулот қиймати билан белгиланади.
Хизматлар қиймати худди моддий буюмлашган товарлар 
қиймати шакллангани каби қўлланилаётган воситаларга 
ишчи кучига сарфланган харажатлар қиймати ва қўшимча 
маҳсулот қийматидан иборат бўлиб, ўз табиатига эга бўлади ва 
ўзининг ҳаракати жараёнида умумиқтисодий қонуниятларга 
бўйсунади. 
Товар – “хизмат” бошқа товарлар каби ўз эквиваленти 
бўйича пулга алмашади, яъни пул шаклидаги худди шундай 
қийматга алмашади. У ҳам бошқа товарлар каби икки ёқлама 
хусусиятга эга бўлади. 
Товар – “хизмат”нинг иккиёқлама табиатини қуйидаги 
2.9-расмда тез ва осон тушуниш мумкин:
38 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling