72
Товар – “хизмат” иккиёқлама табиатининг мазмун-
моҳиятини тўғри
тушуниш жуда катта илмий, услубий ва
амалий аҳамиятга эгадир.
Товар – “хизмат” нафлилигининг
хусусияти шундаки, у яратилган вақтнинг ўзидаёқ истеъмол
қилинади, у бошқа моддий буюмлашган товарлар каби узоқ
муддат ҳаракатда юрмайди, сақланмайди ва жамғарилмайди.
Унинг
пул шаклидаги қиймати эса ўз ҳаракатини
давом
эттираверади ва у худди моддий буюмлашган товарлар
қиймати каби такрор ишлаб чиқарилади ва жамғарилади.
Товар – “хизмат”нинг ушбу қиймати бошқа
товарларга
айрбошланади, яъни хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган
барча корхона ва ташкилотлар ўз эҳтиёжлари учун зарур
бўлган асосий ва айланма воситалар ҳамда ишчи кучини ўз
товар – “хизмат”ларини сотишдан тушган пул маблағлари
ҳисобига сотиб олишади. Бундан ташқари,
йилдан-йилга
уларнинг пул ва бошқа маблағлари ошиб, кўпайиб боради.
Товар – “хизмат”ларнинг иккиёқлама табиатини тушунишнинг
муҳимлиги шундаки, хизматлар йил давомида яратилган
ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ошишида, ишлаб чиқариш
кучларининг кенгайишида ва аҳолининг
турли хилдаги
хизматларга бўлган эҳтиёжини қондиришда жуда катта
аҳамият касб этади. Бундан ташқари, у мамлакат статистика
тизими ва иқтисодиётни прогнозлаштиришда жуда муҳим
аҳамиятга эгадир.
Хизматлар соҳасининг иқтисодий тараққиётдаги салмоқли
ўрнини ҳисобга олиб, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида,
айниқса, кейинги йилларда иқтисодиётни диверсификациялаш
ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, мамлакатдаги
ишчи кучи бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ва
турмуш сифатини оширишнинг, эҳтиёжларни қондиришнинг
муҳим йўналишлари ва омилларидан бири сифатида хизматлар
соҳаси ва сервисни жадал ривожлантириш бўйича
тизимли
ишлар амалга оширилди.