Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet555/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   551   552   553   554   555   556   557   558   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Хулосалар
1. Иқтисодий мувозанат деб бир-бири билан ўзаро 
боғлиқликда ва таъсирда амал қиладиган иқтисодий жараёнлар, 
ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига тенг 
келган ҳолатига айтилади. Бутун иқтисодиётнинг мувозанати 
тўғрисида гап борганда энг аввало, ялпи талаб ва ялпи таклиф 
150
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 1-илова, 3.2-банди.


615
ўртасидаги тенглик эътиборга олинади.
2. Макроиқтисодиётда иқтисодий мувозанат ўз ичига 
хусусий ва умумий тавсифдаги бир қатор мувозанатлар 
тизимини олади. Хусусий мувозанат – бу иккита ўзаро боғлиқ 
бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт томонларининг 
миқдоран тенг келиши. Умумий мувозанат жамият барча 
эҳтиёжлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро тенг 
келишини билдиради. Умумий иқтисодий мувозанат бозор 
шароитида, аввало, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг қиймат ва 
нафлилик жиҳатдан тенг келишида кўринади. 
3. Умумий иқтисодий мувозанат ижтимоий мақсадлар ва 
иқтисодий имкониятларнинг мос келиши; мамлакатдаги барча 
иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланадиган хўжалик 
механизми; мувозанатли ишлаб чиқаришнинг умумий 
таркибий тузилиши истеъмолнинг таркибий тузилишига 
мос келиши; бозор мувозанати, яъни барча асосий бозорлар 
(товарлар, ресурслар, ишчи кучи ва ҳоказолар)да талаб ва 
таклиф мувозанати каби қатор шарт-шароитларни тақозо 
этади.
4. Иқтисодий мувозанатлик доимо бир хил ҳолатда 
турмайди, у ўзгарувчан бўлиб, гоҳ мувозанатда, гоҳ 
номувозанат ҳолатида бўлиши мумкин. У ўзгариб турсада 
доимо мувозанатликка интилади.
5. Иқтисодий мувозанатлик турли кўринишларда намоён 
бўлади. Масалан, умумий, хусусий, узоқ муддатли, қисқа 
муддатли, макроиқтисодий, микроиқтисодий ва ҳ.к. У кўпдан 
кўп реал иқтисодий ҳаётда баланс кўринишида намоён бўлади.
6. Иқтисодий мутаносиблик – иқтисодиётнинг турли 
томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат жиҳатдан 
маълум мослик, яъни мос келувчи нисбатлар бўлиб, бунда 
тенглик бўлиши шарт эмас. У 1:2, 3;2, 5:3, ва ҳ.к. нисбатларда 
бўлиши мумкин.
7.Иқтисодий 
мутаносибликларнинг 
барчасини 
умумлаштириб умумиқтисодий тавсифдаги мутаносибликлар; 
тармоқлараро 
мутаносибликлар; 
тармоқ 
ичидаги 


616
мутаносибликлар; ишлаб чиқариш ичидаги мутаносибликлар 
ҳудудий (территориал) мутаносибликлар; давлатлараро 
мутаносибликларга гуруҳлаш мумкин.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   551   552   553   554   555   556   557   558   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling