Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet556/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   552   553   554   555   556   557   558   559   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодий мувозанат – иқтисодий жараёнлар, воқеа, 
ҳодисаларнинг бир-бири билан боғлиқликда ва қарама-қарши 
бўлган икки ёки бир неча томонининг тенг келиш ҳолати.
Хусусий мувозанат – бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган 
иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт бўлакларининг 
миқдоран тенг келиши.
Иқтисодий мутаносиблик – иқтисодиётнинг турли 
тармоқлари, томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат 
жиҳатдан бир-бирига мос келиши.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Иқтисодий 
мувозанат, 
хусусий 
ва 
умумий 
мувозанатларга тавсиф беринг. Уларга мисоллар келтиринг. 
2. Иқтисодий мувозанатлик қандай кўринишларда намоён 
бўлади?
3. Миллий иқтисодиётнинг мувозанат даражасига 
эришишда хусусий мутаносибликларнинг роли қандай, 
уларнинг ўзаро таъсири қандай бўлади? 
4. Мутаносибликнинг қандай турларини биласиз? Уларга 
қисқача таъриф беринг.
5. Макроиқтисодий барқарорлик нима? Унга эришиш 
йўллари қандай? 
6. Республикада иқтисодиёт таркибий тузилишини қайта 
қуришларни қайси йўлларда амалга ошириш кўзда тутилган?


617
20-боб. ИШЧИ КУЧИ, УНИНГ БАНДЛИГИ ВА 
ИШСИЗЛИК 
Иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шунингдек, ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ҳамма фазаларида ишчи 
кучи энг фаол омил ҳисобланади. Чунки бошқа ҳамма омиллар 
ишчи кучи ёрдамида ҳаракатга келтирилади, уларнинг 
қийматлари сақлаб қолиниб, янги маҳсулотга ўтказилади, 
янги маҳсулот янги қиймат шу ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш жараёнида ишчи кучи томонидан яратилади. 
Шу сабабли мамлакат миқёсида ишчи кучининг мазмуни, 
таркиби, ишчи кучи бозорини ўрганиш муҳим аҳамиятга 
эгадир. Ушбу боб ишлаб чиқаришнинг шахсий омили ва 
жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи бўлган ишчи 
кучини такрор ҳосил қилиш ҳамда унинг хусусиятлари билан 
боғлиқ муаммолар баён қилиш билан бошланади. Ишчи кучи 
бозори ва ишсизлик муаммолари батафсил қараб чиқилади. 
Шунингдек, ишсизликнинг турлари ва унинг даражасини 
аниқлаш усуллари, ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш каби 
масалаларга ҳам эътибор қаратилади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   552   553   554   555   556   557   558   559   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling