Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


-расм. Зарурий ва қўшимча маҳсулотнинг модификациялашган


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2.8-расм. Зарурий ва қўшимча маҳсулотнинг модификациялашган 
шакллари.
Фойданинг турли тўловлардан қолган қисми эса 
тадбиркорларнинг соф фойдаси бўлиб, унинг ҳисобидан 
ўзларининг истеъмолини қондиради, инвестицияни, турли 
социал йўналишдаги ишларни амалга оширадилар. Кўриниб 
турибдики, қўшимча маҳсулотни кўпайтириш ҳеч кимга 
зарар бермайди, аксинча жамият аъзоларининг ҳаммаси учун 
манфаатлидир.
Маълумки, қўшимча маҳсулот билан зарурий маҳсулот 
ўртасида ҳар доим зиддият ва алоқадорлик бўлади. Уларнинг 
ҳар иккаласидан ҳам бутун иқтисодиётни ривожлантириш ва 
жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш мақсадларида 
фойдаланилади.
Лекин уларнинг соф миллий маҳсулотдаги ҳиссаси турли 
омиллар таъсирида, масалан, техника тараққиётининг 
ривожланиши, ижтимоий ишлаб чиқариш таркибининг 
ўзгариши, меҳнат унумдорлигининг ошиши натижасида 
ўзгариб туради. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши натижасида 
зарурий маҳсулотнинг абсолют миқдори ўсган ҳолда соф 
миллий маҳсулотдаги ҳиссаси камайиб, қўшимча маҳсулотнинг 
ҳиссаси ошиб боради. Бундай ҳолатлар қўшимча маҳсулот 
нормасининг ошишида ўз аксини топади.
48 
қисмидир. Ҳамма тармоқ ва соҳаларда яратилган қўшилган қийматлар йиғиндиси 
мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотини ташкил этади. Шундай қилиб, қўшимча қиймат, 
қўшилган қиймат ва қўшимча маҳсулот бир хил (синоним) тушунчалар эмас балки тамомила 
бир-биридан фарқ қиладиган алоҳида-алоҳида иқтисодий категориялардир. 
Ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган қўшимча маҳсулот сотилиш жараёнида 
корхонанинг умумий фойдасига айланади. Бу фойдадан давлат солиқ сифатида, ссуда капитал 
эгалари эса фоиз сифатида, ер эгалари рента сифатида ўз улушларини оладилар. Бу даромад 
турлари қўшимча маҳсулотнинг сотилиб, дастлабки тақсимлангандан кейинги ўзгарган 
шаклларидир. Юзаки реал ҳаётда қўшимча маҳсулот юқоридаги тўртта шаклларда намоён 
бўлади. Кимки иқтисодий жараёнларнинг туб илдизини тушунмаса, бу даромадларнинг 
манбаини, қаерда ва ким томонидан яратилишини тушунмасдан қолаверади. Зарурий ва 
қўшимча маҳсулотларнинг мазмунини тушунишда уларнинг реал ҳаётдаги 
модификациялашган шаклларини билиш муҳим роль ўйнайди. Маълумки, зарурий ва 
қўшимча маҳсулот уларнинг бевосита ишлаб чиқариш жараёнидаги кўринишидир. Аммо, 
улар олди-сотди ва тақсимлаш жараёнларидан ўтиб, ўз шаклларини ўзгартириб, 
модификациялашган шакл оладилар.
Янгидан яратилган соф маҳсулотнинг таркиби ва модификациялашган шакллари 2.8-
расмда аниқроқ тасвирлаш мумкин.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling