Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


(қўшимча маҳсулот = қўшимча қиймат х меҳнатнинг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

(қўшимча маҳсулот = қўшимча қиймат х меҳнатнинг 
унумдорлик кучи).
Шунингдек қўшимча маҳсулот билан қўшилган қиймат 
47 
вақт 4 соатдан 3 соатга туширилди, деб ҳисоблайлик. Бунда қўшимча маҳсулот яратишга 
сарфланган вақт 5 соатга етади, яъни нисбий қўшимча маҳсулот ҳажми ортади. 
Ҳозирча бизнинг иқтисодий амалиётимизда (статистик, бухгалтерия ҳисобларида) 
зарурий ва қўшимча маҳсулот ҳисобланмайди. Лекин уларнинг миқдорини, ўсиши ва 
камайишини ҳамма даражаларида ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Бунинг учун уларни ҳисоблаш 
усулларини ишлаб чиқиш зарур. 
Йил давомида олинган қўшимча маҳсулотлар йиғиндиси қўшимча маҳсулот 
массаси, унинг зарурий маҳсулотга нисбати эса (фоизда ифодаланиши) қўшимча 
маҳсулот нормаси деб юритилади. 
Агар қўшимча маҳсулот нормасини m
'
, массасини m, зарурий маҳсулотни v билан 
белгиласак қўшимча маҳсулот нормаси
%
100
'
×
=
v
m
m
кўринишдаги формула билан аниқланади.
Мисол учун, «А» корхонанинг йил давомидаги қўшимча маҳсулот массаси 100 млн. сўм, 
зарурий маҳсулот ҳажми эса 250 млн. сўмдан иборат бўлсин. У ҳолда қўшимча маҳсулот 
нормаси 40% ни ташкил этади 
'
=(100/250)*100.
Маълумки, қўшимча маҳсулот билан зарурий маҳсулот ўртасида ҳар доим зиддият ва 
алоқадорлик бўлади. Уларнинг ҳар иккаласидан ҳам бутун иқтисодиётни ривожлантириш ва 
жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш мақсадлари йўлида фойдаланилади. 
Баъзан даврий матбуотда ва айрим адабиётларда қўшимча маҳсулотнинг мазмунини 
тўғри тушунмасликдан уни қўшимча қиймат ва қўшилган қиймат билан бир хил синоним 
тушунча сифатида ифода этилади. Лекин қўшимча маҳсулот тушунчаси қўшимча қиймат ва 
қўшилган қиймат тушунчаларидан сифат ва миқдор жиҳатидан тубдан фарқ қилади. 
Қўшимча маҳсулот ялпи ички маҳсулотнинг таркибий қисми бўлганлиги учун унда 
мавжуд бўлган икки томонлама хусусият, яъни қиймат ва нафлилик хусусиятлари қўшимча 
маҳсулотга ҳам мансуб бўлади, яъни қўшимча маҳсулот икки томонлама хусусиятга эга 
бўлади.
 
Бундан кўринадики, қўшимча қиймат қўшимча маҳсулотнинг бир томони бўлиб, унинг 
фақат қийматини яъни унда мужассамлашган қўшимча меҳнатни ифодалайди. Унда 
нафлиликнинг бирор бир грамми ёки атоми бўлмайди. Нафлилик фақатгина қўшимча 
маҳсулотда бўлиб, унинг муҳим томонидир. Қўшимча маҳсулот қўшимча қийматдан 
фақатгина шу сифат жиҳатдангина эмас, шу билан бирга миқдор жиҳатдан ҳам фарқ қилади. 
Маълумки, ишлаб чиқарувчи кучлар тўхтовсиз ривожланиб меҳнатнинг унумдорлик кучи 
ошиб боради. Шунга биноан қўшимча маҳсулотнинг нафлилиги қийматига нисбатан тез ошиб 
боради, чунки қўшимча маҳсулот қўшимча қийматнинг меҳнат унумдорлигига кўпайтмасига 
тенг бўлади, яъни: 
 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling