Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


II БЎЛИМ. МАНБАШУНОСЛИК ВА ТАРИХШУНОСЛИК ФАНИ


Download 1.93 Mb.
bet106/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

II БЎЛИМ. МАНБАШУНОСЛИК ВА ТАРИХШУНОСЛИК ФАНИ
Ўрта Осиё тарихига оид қадимги ва илк Ўрта аср
ёзма манбалари (араб ёзувигача)

Қадимги эпиграфик манбалар (Беҳистун, Персеполь, Наҳши Рустам, Доро И, Айритом битиклари). Авесто-қадимий ёзма ёдгорлик; Авестода Ўрта Осиё тавсифи. Қадимги Ҳинд манбаларида Ўрта Осиё ҳақида маълумотлар. Қадимги Юнон ва Қадимги Рим муаллифлари асарлари Ўрта Осиёнинг қадимги давр тарихига оид муҳим манба: Геродот, Диодор, Аристотель, Помпей Трог, Арриан, Квинт Курций Руф, Гай Плиний, Плутарх, Полибий, Страбон, Клавдий Птолемей асарлари. Хитой солномалари Ўрта Осиё тарихи бўйича қадимги манба сифатида. Хоу-Хан-шу («Кейинги Хан сулоласи тарихи»), Бэй-шу («Шимолий сулолалар тарихи»), Суй-шу («Суй хонадони тарихи») ва б. Қадимги туркий манбалар илк ўрта асрлар Ўрта Осиё тарихига оид манба сифатида. руна битиклари: Лена-Байкалбўйи, Енисей, Монголия, Олтой, Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёдан топилган битиклар (Тўнюҳуқ битиги, Култегин битиги, Билга хоқон битиги, Онгин битиги ва б.). Суғд ҳужжатлари ўрта асрлар Ўрта Осиё тарихига оид муҳим манба. Муҳ қалъасидан топилган ҳужжатлар, Афросиёбдан топилган суғд ҳужжатлари, Шарқий Туркистондан топилган суғд ҳужжатлари ва бошқалар.




Ўрта Осиёнинг IX-XV асрлар тарихига оид ёзма манбалар
Ўрта Осиё тарихи акс этган IX-XV асрларда ёзилган араб тилидаги ёзма манбалар: ал-Мадоиний «Ахбор ал-хулафо», ал-Яъқубий «Китоб ал-булдон», Балазурий «Китоб футуҳ ал-булдон», Табарий «Тарих ар-русул ва-л-мулук», Ибн Фазлон «Рисола», ал-Масъудий «Муруж аз-заҳаб», Утбий «Тарихи Яминий», Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий «Мафотиҳ ал-улум», Абу Райҳон Беруний «Осор ал-боқия», Маҳмуд Кошқарий «Девону луғат ат-турк», Самъоний «Китоб ал-ансоб», Ибн ал-Асир «Ал-Комил фи-т-тарих», Ёғут Қамавий «Муъжам ал-булдон», Муҳаммад Насавий «Сират ас-султон Жалолиддин», Жамол қарши «Мулҳақат ас-суроғ».


Ўрта Осиёнинг XVI-XIX асрлар тарихига оид ёзма манбалар
Ўрта Осиёнинг XVI-XIX асрлар тарихига оид форс-тожик тилидаги ёзма манбалар: Мулла Шодий «Фатҳнома», Фазлуллоҳ ибн Рузбехон «Меҳмонномаи Бухоро», Хондамир «Ҳабиб ас-сияр», Зайниддин Восифий «Бадоеъ ул-вақоеъ», Мирзо Муҳаммад Ҳайдар «Тарихи Рашидий», Ҳофиз Таниш Бухорий «Абдулланома», Маҳмуд ибн Валий «Баҳр ул-асрор», Хожа Самандар Термизий «Дастур ал-мулук», Муҳаммад Юсуф Мунший «Тарихи Муқимхоний», Мир Муҳаммад Амин Бухорий «Убайдулланома», Абдурраҳмон Давлат «Тарихи Абулфайзхон», Мир Муҳаммад Салим «Силсилат ас-салотин», Муҳаммад Вафо Карминагий «Туҳфаи хоний», Мир Олим Бухорий «Фатҳномайи султоний», Ахмад Дониш «Наводир ал-вақоеъ», Абдуазим Сомий «Тарихи салотини манғития», Мирзо Салимбек «Тарихи Салимий», Муҳаммад Солиҳ «Тарихи жадидайи Тошканд», Ниёз Муҳаммад Хўқандий «Тарихи Шоҳрухий».



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling