Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


III БЎЛИМ. Тарихий антропология (Ибтидоий жамият тарихи)


Download 1.93 Mb.
bet109/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

III БЎЛИМ. Тарихий антропология (Ибтидоий жамият тарихи)
Ибтидоий жамият тарихига кириш
Курснинг мақсад ва вазифалари. Даврлаштириш муаммолари. Ибтидоий жамият тарихининг манба ва тарихшунослиги.
“Ибтидоий жамият тарихи” курсининг предмети, фанлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти. Ибтидоий жамият тарихини даврлаштириш ва саналари. Саналарни аниқлаш усуллари. Тош, мис ва темир асрлари. Саналарни аниқлашда табиий фанларнинг роли. Саналарни аниқлашда меҳнат қуролларининг такомиллашиб бориш жараёнининг аҳамияти.
Даврлаштириш тўғрисида Л. Г. Морган таклифи. Антропосоциогенез, ибтидоий уруғ жамоаси ва стратификация жараёни. Эгалитар ва стратификация жамоалари. Ибтидоий жамият тарихи босқичларининг умумий тавсифи.
Ибтидоий тарихнинг манбашунослиги ва тарихнавислиги
Ибтидоий жамият тарихининг манбашунослиги ҳақида умумий маълумот. Ибтидоий жамият тарихининг илмий манбалари. Ибтидоий тарихнинг тарихий манбалари ва уларнинг хусусиятлари.
Археология, этнография, этнология, тарихий антропология, тўртламчи давр геологияси, палеогеография, палеозология, палеоботаника ашёлари тилшунослик, оғзаки ижодиёт, физика, кимё, ёзма манбалар, информатика ва статистик маълумотлар ибтидоий жамият тарихини ўрганишнинг асосий илмий манбалари сифатида. Ибтидоий жамият тарихи ривожланиши жараёнини ўрганишда комплекс тадқиқотлар.
Ибтидоий жамият тарихи тарихнавислиги. Қадимги халқларнинг қўшни халқлар ва қабилалар ҳақидаги тасаввурлари. Ибтидоий жамият ҳақида Юнон, Рим, Олд (Ғарбий) Осиё, Хитой ва Ўрта Осиёлик муаллифларининг қарашлари. Гомер, Гесиод, Геродод, Ксенафонт, Демокрит, Берос, Цезарь, Страбон, Тацит, Лукреций Кар, Помпей Трог ва бошқаларнинг ибтидоий жамоа даври ҳақидаги қарашлари. Инсоният ривожланишининг эволюцион назарияси. Ўрта асрлар давридаги этнографик кузатувлар. Ўрта асрларда араб сайёҳлари ва муалллифларининг тўплаган маълумотлари. Ибн Халдун. Европа сайёҳларининг Евроосиё, Африкага кириб боришлари ва тўплаган этнографик маълумотлари. Плано Карпини, Виллям Рубрук, Марко Поло ва бошқаларнинг Ўрта, Марказий ва Жанубий Осиёга сафарлари. Афанасий Никитиннинг Ҳиндистонга сафари. Буюк географик кашфиётлар ва ундан кейинги даврда Америка, Осиё ва Африкадаги ибтидоий қабилалар ва этник гуруҳлар ҳақидаги маълумотларнинг ортиши: Христофор Колумб, Америко Веспуччи.
Буюк географик кашфиётлар даврида ибтидоий халқлар ва қабилалар тўғрисидаги маълумотларнинг кўпайиши: Колумб, Васко да Гама, Ф.Магеллан. Назарий умумлашмалар. М. Монтень Ж, Ф. Лафито, Д. Дидро. XIX асрда ибтидоий жамоалар ҳақидаги маълумотларнинг тўпланиши ва умумлаштирилиши. Ч.Дарвиннинг эволюцион назарияси. Археология фанлари назариясига К.Томсон, М.Вирсо, С.Нильсонларнинг қўшган ҳиссаси. Этнография фанининг шаклланиши. Ибтидоий ва қадимги оилавий муносабатларни ўрганиш. Археологияда Г.Мейн, И.Я.Бахофен, Ж.Мак-Леннан, Л.Г.Морган, Буше де Перта, Ж.Леббок, Г.Мортилье, А.Брель хизматлари. Т.Гексли, Э.Геккел тадқиқотларининг антропогенез жараёнини ўрганишдаги роли. Иқтисодий муносабатлар. М.М.Ковалевскийнинг эволюцион кузатуви. ХХ асрда ибтидоий археология ва палеоантропологиянинг ривожланиши. Г. Обермай, М. Брейн, Г. Чайльд, В. А.Хрдличканинг антропологик тадқиқотлари. Питекантроп. П.П. Ефименко, X. Мовиусларнинг австралопитек ва синантропларни илмий жиҳатдан ўрганиши. Шарқий Африкадаги топилмалар. Л ва М.Ликиларнинг тадқиқотлари. Ҳайвонларни хонакилаштириш ва ўсимликларни мадани йлаштириш жараёни.
Н.И.Вивиловнинг тадқиқотлари. Илк оила-никоҳ муносабатлари шаклларини ўрганиш муаммоси. Хўжалик типлар. К. Уиллер. Р. Мосс, Э. Гринц, Д. Эванс-Притчард, Л. Е. Куббель, К. Леви-Стросснинг ибтидоий жамият ҳақидаги фаразлари. Палеолингвистика. А. Мейе, В. М. Илич-Свитич.Ностратик тилларни тадқиқ этиш.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling