Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet111/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Илк уруғ жамоаси
Уруғ жамоа тузумининг вужудга келиши. Илк уруғ жамоаси ва унинг хусусиятлари. Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши ва аҳолининг ер шари бўйлаб тарқалиши. Янги уруғ жамоалари кўринишлари. Қариндошлик алоқалари (филиация). Аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнининг ўсиши. Аёлга ҳурмат: П. П. Ефименко, С. А. Токарев. Экзогамия. Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. Аҳоли, этник гуруҳлар хўжалик фаолияти. Л.Морган, С. А. Токарев, Ю. А. Семеновларнинг жинс ва никоҳ ҳақидаги назариялари. Уруғ-жамоа ташкилоти ва унинг аҳамияти. Фратрия. Хўжаликнинг ўзгариши. Термачилик, балиқчилик ва овчилик хўжалиги. Ойкуменаларнинг кенгайиши ва ишлаб чиқариш муносабатларининг тараққий этиши. Илк палеолит даври. Даврлаштириш ва саналаш. Ориньяк, солютре, мадлен даврлари. Ёдгорликлар сонининг ортиши. Меҳнат қуролари ясаш технологияси.Овчилик ишлаб чиқаришининг ортиши. Юқори палеолит. Европа маданияти. Костенка. Европадан Сибирга қадимги овчиларнинг кўчиши жараёни муаммоси. Шарқий Осиё, Австралия ва Америкага ибтидоий одамларнинг кўчиши ва жойлашиши. Мезолит. Ўқ –ёйнинг кашф этилиши. Майда ҳавонларни овлаш. Термачилик ва иқтисодий муносабатларнинг тараққий этиши. Жамоа мулки ва уни тақсимлаш. Инфантицид. Геронтицид.Ортиқча маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши. Айрибошлаш. Аҳоли сонининг кўпайиши.
Урф-одатлар. Жамоанинг жинс ва ёшга қараб бўлиниши. Инициация. Никоҳга тайёргарлик. Эркак ва аёл гуруҳлар ҳамда улар ўртасида меҳнат тақсимоти. Оила ва никоҳ: Г.Морган фарази. Гуруҳли никоҳ. Одатлар. Матрилокал никоҳ. Экзогамия.
Уруғ жамоасининг сўнгги босқичи
Уруғ жамоасининг сўнгги босқичида ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг юзага келиши. Илк деҳқон ва чорвадорлар. "Неолит инқилоби" Г. Чайлд. Маданий ўсимликлар. Ҳайвонларни қўлга ўргатиш. Дунёда ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг пайдо бўлиши муаммоси. Илк деҳқончиликнинг Олд Осиё, Ўрта ер денгизи шарқий соҳиллари, Шарқий, Жанубий Ҳиндистон, Марказий-Жанубий Америка ва Африка марказлари. Деҳқончиликнинг келиб чиқиши тўғрисидаги моноцентрик ва полицентрик қарашлар. Чорвачилик хўжалигининг келиб чиқиши ва унинг илк марказлари. Чорвачиликнинг келиб чиқиши ҳақида моноцентрик ва полицентрик қарашлар. Н.И. Вавиловнинг ишлаб чиқариш кучлари ва хўжалигининг келиб чиқиши ҳақидаги ғоялари.
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши. Меҳнат қуроллари. Овчилик хўжалигининг ихтисослашуви. Ўтроқлашув.
Моддий маданият ва унинг турлари-турар жой, кийим-кечак, озиқ-овқат, жанговор ва меҳнат қуроллари ҳамда уй-рўзғор буюмлари. Жамиятнинг жинс ва ёш жиҳатидан тузилиши. Эркаклар уйи, жинсий мулк. Меҳнатнинг жинсга қараб бўлиниши. Никоҳ ва оила. Қалин олиш одатининг шаклланиши, келин ўғирлаш никоҳ тўйлари. Жамоада экзогамия ва эндогамия. Оилада ота ва тоғанинг ўрни. Жамоанинг бошқарилиши. Ота ва она томонидан қариндошликни белгиланиши. Фратриялар ва бигменлар. Маънавий маданияти. Амалий билимлар география, иқлимшунослик тиббиёт, астрология билимлари асосларининг пайдо бўлиши. Пиктография, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, қоя тош суратлари, сопол идишлардаги расм ва нақшлар. Оғзаки ижод, мусиқа, рақс маънавий маданиятнинг турлари сифатида афсона ва эртаклар, мақоллар ва маталлар. Диний эътиқодлар-тотемизм, анимизм, фетишизм, табиат кучларига сиғиниш. «Мана» ва унинг моҳияти.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling