Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


XVII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошида маданият


Download 1.93 Mb.
bet142/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

XVII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошида маданият,
фан ва техниканинг ривожланиши
Янги даврда фан ва техника тараққиётининг умумий хуусиятлари. Илмий фикрлаш хусусияти. Фаннинг ижтимоий тартибот сифатида хизмат қилиши. Фаннинг ижтимоий муносабатлар характерига таъсири. Фан ва техника саноат тўнтарилиши шароитларида. Илмий жамиятларнинг ривожланиши. Табиий фанлар ва техниканинг ривожланиши. Ижтимоий фанлар, назариялар ва таълимотлар. Маданиятнинг ривожланиши: асосий йўналишлар, оқимлар. Тенденциялар. Европа маърифатчилиги ва маданият. Адабиёт ва санъат.


ЯНГИ ДАВР (Осиё ва Африка мамлакатлари)
XVII аср ўртасида -XX асрнинг бошида Япония.
XVIII асрнинг ўрталарида Япониянинг иқтисодий аҳволи. Токугава давлати. Яккаланиш сиёсати. Савдо-сотиқнинг ривожланиши. Феодал хўжалик инқирозининг кучайиши. Мануфактуранинг ўсиши. Дехқонлар аҳволининг оғирлашуви ва уларнинг оммавий равишда шаҳарга кетиб қолиши. Дехқонлар ва ҳунармандлар қўзғолонлари. Токугава тартиботи. Япония ва ғарб давлатлари. Рус-япон муносабатлари. Сёгунат даврида Япония маданияти. 1867-1868 йиллардаги инқилоб. Америка, Англия ва Франциянинг Япония ички ишларига аралашуви. Тенгсиз шартномалар. Токугава тартиботига қарши ҳаракат. Фуқаролар уруши ва Сёгунат тартиботининг тугаши. Янги ҳукумат ва унинг сиёсати. Аграр ислоҳот. XIX асрнинг 60-90 йиллари - ХХ аср бошида Япония. Японияда ички-иқтисодий тараққиётнинг хусусиятлари. Замонавий саноатни вужудга келтиришда давлатнинг роли. 1868 йил инқилобининг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари. Дехқонлар ҳаракати. Самурайлар қўзғолони. Сиёсий партияларининг вужудга келиши. 1881 йилги Конституция. 1894-1895 йилларидаги Япония-Хитой уруши. Япониянинг ташқи сиёсати. Япония биринчи жаҳон уруши йилларида
XVIII аср ўртасида - XX асрнинг бошида Хитой.
XVII асрнинг ўрталарида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият. Маньжур ҳукуматининг ички сиёсати. Цинь империясининг аграр сиёсати. Савдо-сотиқ, мануфактура, ҳунармандчилик ва шаҳардаги ижтимоий аҳвол. Маньжур ҳукмдорларининг босиб олиш сиёсати. Цинь сулоласининг ташқи сиёсати. Хитойнинг яккаланиш сиёсати. Хитой халқининг Маньжур ҳукмдорларига қарши кураши. Цинь империясининг иқтисодий ва сиёсий аҳволи. Ғарб мамлакатлари ва Хитой. Биринчи инглиз-хитой (афюн) уруши. 1842-1844 йиллардаги тенгсиз шартномалар. Дехқонлар урушининг бошланиши. Тайпинлар ва уларнинг ички ва ташқи сиёсати. Цинь ҳукумати ва Ғарб давлатлари. Тайпин давлатининг қулаши. Халқ ҳарақатлари. Дунган-уйғур қўзғолони. Ёқуббек ва унинг сиёсати. Хитой ва Марказий Осиё давлатлари. Иқтисодий ва сиёсий муносабатлар. XIX аср охири -ХХ аср бошида Хитой. Хитойда янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши ва уларнинг хусусиятлари. Кан Ювей раҳбарлигида ислоҳотчилик ҳаракати. Сун Ятсеннинг биринчи ташкилоти – “Хитой уйғониши иттифоқи”. Ихэтуань қўзғолони ва унинг мағлубиятга учраши. 1901 йилда тузилган “Якунловчи протоқол” ва Хитойнинг яриммустамлака ҳолига тушиб қолиши. ХХ аср бошларида Хитойда иқтисодиётнинг ривожланиши. 1905-1907 йилларда Хитойда норозилик ҳарақатларнинг ўсиши. “Бирлашган иттифоқ” (тукмен). Сун-Ят-Сеннинг “3 тамойили”. Синхай инқилобининг бошланиши. Цин саройининг сиёсати. Республика ҳукуматининг тузилиши ва Сун Ятсеннинг вақтинча президент қилиб сайланиши. Цинь сулоласи ҳокимиятининг тугатилиши. Юан Шикайнинг ҳокимиятга келиши. Гоминьданнинг ташқил бўлиши. Биринчи жаҳон уруши йилларида Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий аҳволи.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling