Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Органик оламнинг эволюцияси ҳақида Ч.Дарвин таълимоти


Download 1.93 Mb.
bet201/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Органик оламнинг эволюцияси ҳақида Ч.Дарвин таълимоти
Ч. Дарвиннинг ҳаёти ва илмий фаолияти. Ўзгарувчанлик ва унинг шакллари, қонуниятлари, сабаблари. Ирсиятнинг пангенезис назарияси. Сунъий танлаш ва унинг шакллари. Хонакилаштирилган ҳайвон зотлари, маданий ўсимлик навларининг хилма-хиллиги ва келиб чиқиши ҳақида Дарвин.
Яшаш учун кураш, унинг шакллари ва сабаблари. Табиий танланиш таърифи. Дивергенция ва конвергенция. Табиий шароитда турларнинг келиб чиқиши. Организмлардаги мослашиш, уларнинг хиллари ва нисбийлиги.
Ч. Дарвиндан сўнг эволюцион таълимотнинг ривожланиши
Эволюцион таълимот ривожланишининг асосий босқичлари:
Биринчи босқич (1859-1900 йй). Ч. Дарвин таълимоти учун кураш. Унинг пойдеворини мустаҳкамлаш.
Иккинчи босқич (1900-1920 йй)-эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучларини тажрибада ўрганиш. Ирсий ўзгарувчанликни эволюция омили сифатида ўрганиш (С.И.Коржинский, Г. де Фриз).
Учинчи босқич (1920-1940 йй)-эволюция синтетик назариясининг шаклланиши. Дарвинизмни генетика ва экология билан қўшиш ҳақидаги дастлабки уринишлар. Эволюцион жараённинг генетик асосларини тадқиқ қилиш.
Тўртинчи босқич (1950 йилдан то ҳозирги даврга қадар)-эволюция синтетик назариясининг умумий тавсифи. Ўзгарувчанликнинг молекуляр асосларини ўрганиш (О.Эвери, Дж.Уотсон, Ф.Крик).

Микроэволюция


Микроэволюция ҳақида тушунча. Тур ичида содир бўладиган эволюцион жараёнлар. Популяция-эволюциянинг бошланғич бирлиги. Популяциянинг генетик хоссалари: популяциянинг генетик гетерогенлиги. Харди-Вайнберг қонуни. Ирсий ва ирсий бўлмаган ўзгарувчанлик. Популяция генофонди таркибининг ўзгариши- эволюциянинг бошланғич ҳодисаси.Эволюциянинг бошланғич омиллари: мутацион жараён, популяция тўлқини, алоҳидаланиш. Табиий танланиш эволюциянинг бош ҳаракатлантирувчи ва йўналтирувчи омили. Табиий танланишнинг турлари: ҳаракатлантирувчи, стабилловчи, дизруптив. Дестабилловчи танланиш. Жинсий танланиш, унинг шакллари. Адаптация-мосланиш ва унинг классификацияси. Тур ва тур пайдо бўлиши. Тур тушунчасининг ривожланиш босқичлари. Тур мезонлари. Тур таркиби. Тур пайдо бўлиши. Тур пайдо бўлишидаги йўналишлар.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling