Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet214/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

1.Асосий қисм
Умумий табиий география
Табиатдан фойдаланиш муаммолари ва табиий ландшафтларнинг ўзгариши. Ернинг сайёра сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиши, унинг ички тузилиши, қандай моддалардан тузилганлиги, фойдали қазилмалари. Магматик, метаморфик жараёнлар, шамол, музлик, қуруқликдаги сувлар, денгиз ва океанлар фаолияти. Ер пўстининг тузилиши, геологик харитага тушириш усуллари, тектоник жараёнлар. Геотектоник гипотезалари (илмий таҳминлар). Эндоген ва экзоген кучлар ҳамда инсон хўжалик фаолиятининг ўзаро таъсири натижасида шаклланган Ер юзаси рельеф шаклларининг ҳосил бўлиши, ривожланиши ва географик тарқалиши. Табиий-антропоген ландшафтлар ҳақида таълимот. Амалий ландшафтшунослик. Географик системаларни ишлаб чиқариш нуқтаи назардан баҳолаш. Табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишни ландшафтларга боғлаб асослаш. Маданий ландшафт. Ландшафтни моделлаштириш. Ўзбекистон рельефи.


Геология ва геоморфология асослари
Геоморфологиянинг ўрганиш объекти ва предмети. Рельеф ҳақида умумий маълумотлар. Рельеф ҳосил қилувчи омиллар. Эндоген жараёнлар ва рельеф. Тектоник ҳаракатларнинг рельеф ҳосил қилишдаги роли. Материклар ва океанларнинг мегарельефлари. Экзоген жараёнлар ва рельеф. Нураш ва рельеф шаклларининг ҳосил бўлиши. Ёнбағир, ундаги жараёнлар ва рельеф шакллари. Флювиал жараёнлар ва рельеф. Карст ва карст рельеф шакллари. Гляциал жараёнлар ва гляциал рельеф шакллари. Доимий музлоқ ерларнинг морфологияси. Арид зоналарининг рельеф шакллари. Денгиз қирғоқлари морфологияси. Тоғ ва текисликлар морфологияси. Ўзбекистон геоморфологияси. Геоморфологик тадқиқотлар методлари. Геоморфологик хариталар ва уларнинг легендаси.


Ландшафтунослик асослари

Геосистемалар концепцияси-ҳозирги ландшафтшуносликнинг методологик асоси. Геосистема концепциясининг ташкил топиши. «Табиий ҳудудий комплекс», «географик система», «Ландшафт» тушунчалари. Иерархия, ландшафт структураси, геосистемалар тарихи ва генезиси.


Геосистемалар динамикаси ва махсус фаолияти. Табиий-антропоген ландшафтлар ҳақидаги таълимот. Амалий ландшафтшунослик. Ландшафтларни моделлаштириш. Ландшафтларни таснифлаш ва харитага тушириш. Асосий илмий йўналишлар.
Топография ва картография, ГАТ технологиялар

Ернинг шакли ва ўлчамлари. Геоид. Ф.Н.Красовский эллипсоиди. Геодезия ва картографияда қўлланиладиган координаталар системаси. Топографик карталар номенклатураси. Йўналиш бурчаклари. Топографик карта ва ундан фойдаланиш. Топографик карталар ёрдамида бажариладиган ишлар. Жойларда съёмка қилиш. Топографик съёмкалар, унда қўлланиладиган асбоблар. Теодолит съёмкаси. Мензула съёмкаси. Тахеометрик съёмка. Буссоль съёмкаси. Кўз билан чамалаб съёмка қилиш. Нивелирлаш. Масофали (дистацион) съёмка. Аэрофототопографик съёмка. Космик съёмка ҳақида тушунча.
Карталарнинг математик асоси. Картографик съёмкалар ва уларнинг тавсифи. Картографик белгилаш усуллари ва картографик белгилар. Картографик генерализация. Географик карталардаги ёзувлар. Карталарнинг таснифи. Комплекс ва мавзули карталаштириш. Умумгеографик ва мавзули карталарнинг обзори. Карталарни лойиҳалаш ва тузиш. Географик карталар тадқиқот объекти сифатида. Географик карталарнинг таҳлили ва тарихи. Географик ахборат тизимлари. Картографиянинг ривожланиш истиқболлари.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling