Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet215/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Аҳоли географияси
Аҳоли географиясининг предмети, мақсади ва вазифалари. Унинг фанлар тизимида тутган ўрни ва алоқалари. Аҳоли географияси ва демография. Аҳоли кўпчилик фанларнинг ягона тадқиқот объекти эканлиги. Бунда географиянинг тутган ўрни ва роли. Аҳолининг сони, тадрижий ўзгаришлари, жойланишини тадқиқ қилиш. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси. Аҳоли зичлиги ва унинг ижтимоий аҳамияти. Аҳолининг жинс-ёш, ирқий, миллий ва ижтимоий таркибини ўрганиш. Аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнлари ва уларнинг ҳудудий хусусиятлари. Аҳолининг табиий харакати ва унга таъсир қилувчи омиллар


Материклар ва океанлар табиий географияси
Ер юзасининг шаклланиши ва ривожланиши. Ерда қуёш радиациясининг тақсимланиши. Қуруқликдаги табиат зоналарининг географик минтақалар бўйича таърифи. Баландлик минтақалари. Қутбий номутаносиблик (ассиметрия) ва географик қобиқ ривожланишининг даврийлиги. Ер юзасини табиий географик районлаштириш.
Океанлар табиий географияси: унинг мақсади ва вазифалари, бошқа фанлар билан алоқаси. Дунё океани тушунчаси. Дунё океани табиатининг асосий хусусиятлари. Дунё океанининг географик минтақалари. Сув юзасидаги ва океан тубидаги географик минтақалар. Океан табиатини муҳофаза қилиш. Регионал бирликлари: Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий Муз океани. Океанларга умумий табиий географик таъриф.
Материклар табиий географияси: Евросиё, Африка, Шимолий Америка, Жанубий Америка, Австралия ва Антрактида табиий географияси. Ҳар бир материкнинг географик ўрни, текширилиш тарихи, геологик ва тектоник тузилиши, фойдали қазилмалари, иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси, табиат зоналари, ички тафовутлари.
Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси
Жаҳон мамлакатларининг социал-иқтисодий гуруҳларга ажратиш. Жаҳон мамлакатларининг умумий таърифи. Дунёнинг ҳозирги замон сиёсий картаси. Жаҳон мамлакатларининг давлат тузумлари. Дунё табиий ресурсларининг турлари, жойланиши. Табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсири. Дунё ва унинг минтақалари экология муаммолари. Жаҳон аҳолиси, унинг жойланиши, тадрижий ўзгаришлари ва зичлиги. «Демографик портлаш» ва унинг оқибатлари. Меҳнат ресурслари, улардан фойдаланиш, ишсизлик муаммоси. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси. Жаҳон урбанизацияси. Жаҳон аҳолисининг таркиби. Аҳоли жойлашуви ва урбанизация жараёнлари. БМТнинг демографик прогнози. Жаҳон хўжалиги: тушунчалари, шаклланиши, хилма-хиллиги. Жаҳон хўжалигининг тарихий тараққиёти. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар. Саноатни ҳудудий ташкил этишни асосий омиллари ва шакллари. Саноат ишлаб чиқаришида марказлашув, ихтисослашув, кооперация ва комбинатлашув. Жаҳон хўжалиги тармоқларни жойланиши ва ривожланиши. Жаҳон қишлоқ хўжалиги. Қишлоқ хўжалиги тармоқларини жойланиши ва ривожланиши. ФТИнинг жаҳон қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. Интенсив ва экстенсив қишлоқ хўжалиги. Жаҳон транспорти. Транспорт тармоқлари ҳақида тушунча. Халқаро иқтисодий интеграция. Трансмиллий компаниялар географияси.
Жаҳоннинг регионал таърифи. Жаҳон минтақалари ва мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling