Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet235/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

УМУМИЙ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
5A321001 Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш технологияси мутахассислигига кириш синови баҳолаш мезони
Мутахассислик бўйича топшириладиган кириш синовида ҳар бир билетда 5 та назарий саволлар мавжуд бўлади. Уларда баллар тақсимоти қуйидагича:

1- назарий савол: 20 балл


2- назарий савол: 20 балл
3- назарий савол: 20 балл
4- назарий савол: 20 балл
5- назарий савол: 20 балл
Жами: 100 балл

5А610301 Туризм (фаолият турлари бўйича)


Тузувчилар: Ф.О.Абдуллаев - УрДУ Туризм кафедраси мудири, и.ф.н.,


С.К.Салаев - УрДУ Иқтисодиёт кафедраси профессори, и.ф.д.,
Тақризчилар: Б.Рузметов - Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий инновация фаолияти
ва технологияларини трансфер қилиш маркази раҳбари, и.ф.д.,профессор.,
У.Р.Матякубов - УрДУ Иқтисодиёт кафедраси мудири, и.ф.н.


Кириш
Бозор иқтисодиётига асосланган жамият барпо этишда туризм муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Туризмни илмий жиҳатдан билиш ва ўрганиш билан соҳа ривожланишига катта ҳисса қўшиши мумкин. Бугунги кундаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг халқаро туризм бозори ривожланишига таъсири сезиларли даражада бўлмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасига ҳукумат даражасида катта эътибор берилмоқда. Туризм туфайли хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам алоҳида ривожланмоқда. Шу билан бирга, 2015 йилда республикамизда ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу тармоқнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва таъсири катта эканини кўрсатади. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2010 йилдаги 49 фоиздан 2015 йилда 54,5 фоизга этди. Жами банд аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.
Республикамизда туризм соҳасининг жадал ва барқарор ривожланиб бориши асосида Хоразм вилоятида ҳам туризм соҳаси алоҳида тармоқ сифатида кенг тараққий қилиб бормоқда ва энг муҳим устувор соҳалардан бирига айланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2013 йил 20 мартдаги ПҚ-1940-сонли Қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Ушбу қарор билан тасдиқланган “Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш” Дастури доирасида бугунги кунгача бир қатор ижобий ўзгаришлар ва аниқ кўринишдаги ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган йилда Хоразм вилоятида сайёҳлик ташкилотлари сони 59 тага етди. Шундан меҳмонхоналар сони 42 тани, туристик фирма ва турагентлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар сони 17 тани ташкил этади. Чунки, яқин даврда 16 та меҳмонхона ва 7 та сайёҳлик ташкилотлари янгидан ташкил қилинди.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling