Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги


Download 314.6 Kb.
bet6/6
Sana24.06.2023
Hajmi314.6 Kb.
#1652779
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Hisobot 19-19 Alijonov Nurmatjon

Фойдаланилган адабиётлар
1. Асосий адабиётлар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев. “Танқидий тахлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик- хар бир рахбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” Т. “Ўзбекистон” 2019 йил.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 18 апрель куни қабул қилинган “Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-2895 сонли қарори. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Мамлакатимизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2019 йилга мўнжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир рахбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузаси. Тошкент, “Ўзбекистон” 2020 й.

  3. Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар тўғрисида”ги Қонуни

  4. М.Р.Болтабоев. Тўқимачилик саноати маркетинг стратегияси.

  5. С.Саидмуродов. Товаршунослик. Т.2020

  6. Қ.М.Абдуллаева. Тикувчилик буюмларини лойиҳалаш ва моделлаштириш асослари. Т.2019



2.Қўшимча адабиётлар.



  1. Mc Connell, Brue. Economics. 17th edition. Mcgraw-hill/Irwin, USA, 2019.

  2. N. Gregory Mankiw. Principles of Economics, 7th edition. Amazon, USA 2019.

  3. Paul A. Samuelson, William D. Nordhaus. Economics. 19th Edition. McGraw-Hill Companies. USA. 2019.

КОРХОНАЛАРНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ ВА БОШҚАРУВ ЖАРАЁНЛАРИ СТРАТЕГИЯСИ.


РЕЖА

1.Корхона ташкилий тузилмаси ҳақида тушунча ва унинг турлари


2.Корхона бошқарув фаолиятида ташкилий тузилмаларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари
3.Корхона ташкилий тузилмаларни лойихалаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Корхона ташкилий тузилмаси ҳақида тушунча ва унинг турлари Корхона ташкилий тузилмаси деганда, бошқарув бўғинлари ва босқичлари миқдори ва таркиби тушунилади. Корхона ташкилий тузилмасининг оддий ва тушунарли бўлиши унинг иш қобилияти юқори бўлишини кафолатлайди, яъни бошқарув ташкилий тузилмасида босқич ва бўғинлар қанча кам бўлса, бошқарув шунчалик самарали бўлади. Бошқарув бўғинлари - бу битта ёки бир-қанча вазифаларни бажарувч мустақил таркибий унсурлардир. Тузилма елементлари, уларнинг бўлинмалари ва бошқарув аппаратида ишловчилардир. Бошқарув босқичлари-бу бошқариш бирор даражасидаги маълум бўғинлар йиғиндисидир. Шу белгисига кўра бошқарувнинг ташкилий тузилмалари – кўп босқичли (кўп бўғинли), уч, икки босқичли (бўғинли) бўлади. Босқичлар ва бўғинлар ўртасидаги алоқа вертикал ва горизонтал бўлиши мумкин. Вертикал бўғинлар раҳбарларнинг уларга бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатларни, горизонтал алоқалар бошқарувнинг тенг ҳуқуқли бўғин ва унсурлари ўртасидаги муносабатларни билдиради. Иқтисодиётни бошқарув ташкилотлари юқори, қуйи, тенг ҳуқуқли ташкилотларга бўлинади. Юқори ташкилотлар республика ва тармоқ бошқарув ташкилотларига ажратилади. Умумдавлат бошқарув ташкилотлари ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларини бирлаштирадилар. Умумдавлат бошқарув ташкилотлари Республика Конституциясига асосланган ҳолда фаолият юритади. Халқ хўжалигини бшқаришнинг умумдавлат ташкилотлари қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ташкилотларига бўлинади. Қонун чиқарувчи олий ташкилот - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидир. У хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қонун, қонуний актларни тасдиқ-лайди. Давлат режалари ва бюджетининг бажарилиши хақида ҳисоботни мухокама қилиб тасдиқлайди, иқтисодиётни бошқаришнинг ижроия ташкилотларини шакллантиради.Халқ хўжалигини бошқаришнинг ижроия ташкилотларига умумий тармоқ ва махсус ваколатга эга ташкилотлар киради.
Умумий ваколатга ега ижроия ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ва хокимиятлар киради. Махсус ваколатли ташкилотлар тармоқлараро хусусиятга ега вазифаларни бажарадилар. Улар қаторига Давлат қўмиталарини киритиш мумкин.
Умумдавлат бошқаруви ташкилот-ларининг асосий вазифалари: ФТТнинг асосий йўналишларини белгилаш, табиий муҳитни мухофаза қилиш, пул ва кредит тизимига раҳбарлик қилиш, солиқ ва даромадларни белгилаш, ҳисоб ва статистикани ташкил етиш, нарх, тарифлар белгилаш, халқ хўжалиги тармоқларига раҳбарлик қилиш киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг доимий иш юритувчи ташкилотлари фаолияти тармоқлараро илмий-техникавий ишларга раҳбарлик қилиш, фан-техника сохасида танлов, кўнгилли асосда ишларни ташкил етиш каби вазифаларни бажаради. Республика товар биржаларининг асосий вазифаси корхоналар билан хамкорликда минтақада моддий техникавий таъминотнинг барқарор ва самарали тизимини ташкил етиш, истеъмолли ва ишлаб чиқарувcқилар уртасида барқарор минтақавий алоқаларни ўрнатиш, махсулот етказиб беришни назорат қилиш, корхоналарга уларни моддий техникавий таъминлашда кўмак беришдан иборатдир. Моддий-техникавий таъминот ташкилотлари хўжалик ҳисоби асосида ишлаб чиқариш воситаларини сотишнинг кўп тармоқли савдони таъминлаш ва моддий ресурслардан мақбул фойдаланишга раҳбарлик қиладилар. Молия Вазирлиги ва унинг жойлардаги ташкилотлари давлат ва корхоналар манфаатларини химоя етишга асосланган бутунлай янги молиявий сиёсатни амалга оширади, хўжалик юритиш самарадорлигинисум билан назорат етишни таъминлайди, шкат ва индивидуал меҳнат фаолиятини молия-кредит воситасида тартибга солиш бўйича чораларни белгилайди, ахоли даромадларидан солиқ олиш, бозор иқтисодиётига мос иш усуллари ва шаклларини жорий этади, бюджет ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш тизимини ўзгартиради, уни иқтисодий меъёр ва нормативлар асосида ташкил етади, иш сифатини ошириш ни иқтисодий рагбатлантириш ва ажратилган маблаглардан мақбул равишда фойдаланишни Иқтисодий рагбатлантириш усулларини кенг қўллашни таъминлайди.
Республика Марказий банки иқтисодиётдаги барча кредит ва ҳисоб китоб муносабатларини ташкил етувчи ва тартибга солувчи бош банкдир. Тижорат банклари тизими фаолияти тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молия билан таъминлаши асосига ўтказилади. меҳнат ва ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи давлат ташкилотлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари тули бандликни, банд бўлмаган меҳнат ресурсларини қайта тайёрлаш ва касб ўргатиш, кадрларга бўлган талабни қондиришни таъминлайдилар.
Республика вазриликлари республика худудидаги концернлар тармоқларни бошқаришни амалга оширадилар. Тармоқни бошқариш тизимига якка раҳбарлик асосида иш юритувчи вазир бошчилик қилади. У қўл остидаги вазирлик ва унга қарашли корхоналар фаолиятига шахсан жавобгардир. Ҳар бир вазирликда вазир тармоқни бошқаришнинг муҳим масалаларини коллегиал равишда кўриб чиқиш ва амалга оширишга имкон берувчи маслаҳат ташкилотлари ташкил этилади. Бош маслаҳат берувчи ташкилот - коллегия бўлиб, унинг таркибига вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, корхоналар раҳбарлари киради.
Халқ хўжалиги тармоғи таркибида ҳам давлат, ҳам хусусий корхона, фирма, акционер жамиятлари фаолият юритади. Корхона, фирма, акционерлар жамиятлари фан-техника салоҳиятидаги самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва уйгунлаштириш ва уйғунлаштириш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ташкил етилади. Улар хўжалик ҳисоби асосида саноат, кўрилиш, транспорт, савдо ва бошқа сохаларда фаолият юритувчи таркибий қисмлардан ташкил топади. Таркибий қисм банкда алоҳида баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлиши ва ижара пудрати бўйича, хусусий соҳада иш юритиши мумкин. Корхона, фирма, акционерлик жамияти таркибий бирликка қарашли асосий фонд ва маблағларни бириктиради, ички хўжалик муносабатларини амалга ошириш, таркибий бирликлар ўртасидаги мунозараларни хал етиш, шунингдек, улар ўз мажбуриятлари бўйича жавобгарлик тартибини белгилайдилар. Таркибий бирлик қонунда белгиланган ҳуқуқлари доирасида унга бириктирилган мулкни тасарруф етади, фирма, АЖлари номидан бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузадилар. Корхона, фирма, акционерлар жамиятлари таркибий бирликка ўз номидан шартнома тузиш ва бу шартнома бўйича жавобгар бўлиш хуқуқини беради. Ташкилий тузилмалар жуда турли-туман, лекин улар умумий изчил боғлиқликка эга ва қонуниятларга буйсунади. Бошқаришнинг ташкилий тузилмасининг асосий тури чизикли ва функционал турларидир. Улар бирикиши асосида турли хил чизиқли-функционал тузилмалар таркиб топади.
Чизиқли тузилма унинг қуйи бошқарув бўғинлари юқори босқичдаги раҳбарга бевосита бўйсунуши билан тавсифланади. Чизиқли тузилмада хар бир ходим битта раҳбарга буйсунади ва юқори тизим билан фақат у орқали богланган бўлади. чизиқли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, ишончли, камхаржлигидир. Ҳар бир раҳбар бутун меҳнат жамоаси фаолияти натижалари бўйича жавобгар. Бу стратегик ва жорий қарорларни қабул қилиш хуқуқи марказлашишига олиб келади. Чизиқли тузилмаларни хал этилувчи масалалар доираси кенг бўлмаган, бу масалалар йечилиши осон бўлган холларда қўллаш мақсадга мувофикдир. Соф холда чизиқли бошқарув жуда кам, асосан, бригада, бўлим, ширкат, кичик корхоналарда қўлланилади. Функционал тузилма - бошқарув вазифаларининг функционал бўғинлар ва раҳбарлар уртасида тақсимланишига асосланади. У бошқарув мураккаблашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боғлиқ холда вужудга келган. Функционал тузилмада бошқарувчи кўрсатмалар нисбатан малакали бўлади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя қилинмайди. Функционал бўғинлар сони ортиши билан хар бир бўғин мустақил равишда хал етувчи масалалар доираси торайиб боради. Муаммонинг мохияти хар бир бўғин ўз масаласини биринчи навбатда хал қилишдан манфаатдор бўлишида емас, балки битта хам бўғин бу масалани етарли даражада асосланган холда ва тўгри хал қила олмаслиги, ечимлар майдалашиб, тулик бўлмай колишидадир. Бу бошқарувни мараккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради. Чизиқли тузилмани ташкил этиш ва фнукицонал тузилманинг камчиликлари қушма, бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли, чизиқлифункционал ва бошқа тузилмалар вужудга келишига сабаб бўлди.
Чизиқли-штабли тузилмада чизиқли тузилма асос қилиб олинади, лекин бошқарувнинг қуйи бўғинга эга ҳар бир бўғинида айрим муҳим муаммолар бўйича штаблар тузилади. Штаблар малакали қарорлар тайёрлайдилар, лекин чизиқли тузилма раҳбари тасдиқлаб, қуйи даражага юборади. У штаб тавсияларини координация қилади, мувофиқлашади ва натижада бошқарув сифати яхшиланади, лекин вазифалар миқдори кўп бўлса. Лекин, вазифалар миқдори кўп бўлса, чизиқли тузилма раҳбари вазифалари хам ортади. Шу сабабли, амалиётда бошқа қўшма тузилмалар вужудга келди. Улар орасида енг кенг тарқалгани чизиқли-функционал тузилмадир. Чизиқли-функционал структурада, функционал звенолар қуйи турган бўлинмаларга ўзлари буйруқ бера оладилар, лекин улар компетенциясига таалукли бўлган аниқ белгиланган саволлар бўйича. Масалан, режалаштириш -иқтисодий бўлими цех бошлигига режалаштиришни ривожлантириш саволлари бўйича буйруқ бериши мумкин, Заводнниг бош бухгалтери еса цехда ҳисоб ва ҳисоботни яхшилаш бўйича ва х.к. Чизиқли функционал структурасининг устунлиги унинг бошқарув принципларини буйруқ беришнинг ягоналиги принципи билан ўзвийлигидадир. Лекин бу устунлик структурада алоқаларнинг мураккаб типлари мавжуд: лойиҳа бўйича бошқариш; матрицали структура ва бошқалар. Лойиха бўйича бошқариш ишлаб чиқариш технологиясининг ўзгариши билан боғлиқ қайта кўришлар ва янги технологиялар киритилиши зарур бўлган корхона ва ташкилотларда қўлланилади. Бундай қайта кўришни амалга ошириш учун факатгина шу лойихага жавоб берувчи бошқарув органи тузилади. Бошқарувнинг лойиха бўйича органи вақтинчалик ташкилот ҳисобланади. Унга юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сўнги тугатилади. Матрицали структура чизиқли ва лойиха бўйича бошқарув структураларининг бирлаштирилиши натижасида кўрилади.
Бошқарувни ташкил қилишнинг матрицали структурасида лойиха ёки дастур раҳбарларининг фаолияти еркинлиги таъминланади, улар олдига ҳуйилган масалалар мақсадли хал қилинади. Ишни ташкил қилиш бўйича раҳбарнинг маъсулияти аниқланади, уларнинг бажарилиш муддати, якуний натижалар бўйича раҳбарнинг маъсулияти аниқланади. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув аппаратини белгиланган даражада қисқартиришга, бошқарувнинг хар-хил даражалари ва хар бир звено чегарасида алохида даражаларнинг вазифалари ва функсияларини аниқ ажратиш, халқ хўжалиги, корхоналар (фирмалар) тармоқларининг хўжалик мустақиллигини таъминлашга имкон берадиган янги ташкилий структуралар тузилади.
Бошқарув фаолиятида ташкилий тузилмаларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари Ташкилот бўлинмалараро алоқа кўринишига қараб, ташкилий тузилмани қуйидагиларга ажратиш мумкин: чизиқли, функционал, чизиқли – функционал (штабли) ва матрисали. Бошқарувнинг чизиқли ташкилий тузилмаси. Бу бошқарувнинг содда, оддий бошқарув тузилмаси. У шу билан характерланадики, ҳар бир тузилма бўлинмалари бошида ҳамма ваколатларга ега бўлган ва ўзига бўйсинувчилар учун якка хокимлик хислатига эга бўлиб, ўз қўлида бошқарув функсиясини мужассамлаштира оладиган раҳбар – яккахоким бўлади.
Чизиқли бошқарувда ҳар бир звено ва ҳар бир бўйсунувчи битта раҳбарга ега бўлиб, у орқали ягона канал орқали бошқарувнинг ҳамма команда (кўрсатма) лари ўтади. Ушбу ҳолатда бошқарувчилик звенолари раҳбар фаолиятининг ҳамма натижаларига жавоб беради. Чунки уларнинг ҳар бири ҳамма иш кўринишларини бажариб, мавжуд объект бошқарувига боғлиқ бўлган қарорларни ишлаб чиқади ва қабул қилади. Чизиқли бошқарув тузилмаси фаолиятини баҳолаш учбурчак кўринишига ега. Чизиқли бошқарув тузилмасида қарорлар “тепадан пастга” занжирида юборилиб, бошқарувнинг қуйи звеноси раҳбари ундан юқори поғонадаги раҳбарга бўйсунади, шу туфайли ўзига хос мавжуд ташкилот раҳбарлар иерархияси вужудга келади (масалан, сексия мудири, бўлим бошлиғИ, магазине директори ёки участка устаси (мастери), муҳандис, сех бошлиғи, корхона директори). Натижа – учбурчак тамойили бўйича бошқарувнинг чизиқли тузилма схемаси5 . Шу тарзда якка хокимлик тамойили амалга оширилади. Унинг мазмуни шундан иборатки, бўйсунувчилар фақат битта раҳбар фармойишини бажаришади. Бошқарув юқори органи бўлинма бошлиқларисиз иш бажарувчиларга у ёки бу афрмойиш бера олмайдилар, чунки бошқа бошлиқ “менинг” бошлиғим бошқарувнинг чизиқли тузилмасини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Ташкилотни бошқаришнинг чизиқли тизими ишлаб чиқариш белгиси бўйича технологик хусусиятларга, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга қараб мужассамлаштириш даражасини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Бошқарувнинг чизиқли тузилмаси мантиқан анча тартибли ва расман аниқ, шу билан бирга епчил бўлиб ҳисобланади.
Ҳар бир раҳбар хокимликни тўлиқ эгаллаган бўлади, бироқ улар махсус билимни талаб қиладиган функционал муаммоларни ҳал етишда нисбийликка ега бўладилар. Бошқарувнинг чизиқли ташкилий тузилмаси ўз ижобий ва салбий томонларига егадир. Чизиқли тузилмадаги жидди камчиликлар маълум бир даражада функционал тузилма ёрдамида тузатилиши мумкин.Чизиқли тузилмадаги катталашмагунча самарали ҳаракатда бўлиши мункин. Фирманинг ўсиши билан унинг менежментига махсус експертларга қарамлик пайдо бўла бошлайди. Агар експертлар ишга тушса, тузилма чизиқли – штабли бўлади. Чизиқли раҳбарлар бош мақсадни амалгам ошишида жавобгарликни хис етадилар, штабли раҳбарлар еса, иккинчи даражали масалаларни хал етишади. Штаб раҳбарлари чизиқли раҳбарларга бўйсунган ҳолда маслаҳатчи функсияни бажарадилар. Штаб раҳбарларига бўлган талаб ташкилотдаги функционал мураккабликларни кўпайишига олиб келади. Бошқарувнинг чизиқли – функционал (штабли) тузилмаси. Бундай тузилмадаги бошқарувда маълум бир жамоага раҳбарлик қилуйчи чизиқли раҳбар ҳамма жавобгарликни ўзига олади. Унга (чизиқли) аниқ масалаларни ишлаб чиқишда ва ўзига хос қарорларни, дастурларни тайёрлашда функционал бўлимлардан иборат бўлган (бошқарма, бўлимлар, бюро ва ш.к) махсус аппарат ёрдам беради. Ушбу ҳолда бўлинмалар функционал тузилмалари бош чизиқли раҳбарнинг қарамоғида бўлади. Улар ўз қарорларини бош раҳбар орқали ёки(ўз ваколати бўйича) бевосита иш бажарувчи бўлимлар раҳбарлари орқали амалгам оширадилар.
Download 314.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling