¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Download 1.49 Mb.
bet24/33
Sana15.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1202280
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama

Сув ўтказувчанлик ( )-газлама ўзидан сув ўтказувчанлиги тушунилади. Сув буғлари газламадаги коваклар орқали, шунингдек, материалларнинг гигроскоплиги ҳисобига ўтади. Газлама кийим остидаги ҳаво намлигини шимиб, атроф-муҳит буғлатади.
Сув ўтказмаслик-газламанинг сув ўтишига қаршилик қилиш хусусияти. Сув ўтказмаслик махсус газламалар (брезентлар, палаткалар), плашлик газламалар, пальтолик ва костюмлик жун газламалар учун айниқса муҳимдир. Сув ўтказмаслик газламанинг толавий таркибига, зичлигига ва пардозлаш усулларига боғлик бўлади.
Сув ўтказувчанлик хусусияти учун сув ўтказувчанлик коэффициенти қабул қилинади, яъни у 1 м2 газламадан белгиланган сув босимда 1 с давомида сув миқдорининг ўтишини (дм3) кўрсатади ва қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.

бу ерда: -маълум вақтда намунадан сув миқдорининг ўтиши, дм3; -намунанинг юзаси, м2; -вақт, с.
ГОСТ 12088-77 «Тўқимачилик газламалари ва улардан тайёрланган буюмлар. ¥аво ўтказувчанлигини аниқлаш» стандарти бўйича маиший, ҳарбий, техник, трикотаж ва нотўқима матоларнинг ҳаво ўтказувчанлиги аниқланади.
Синаш ишлари учун ВПТМ-2 кўринишидаги асбоб ишлатилади (38-расм).
Синаш ишларини олиб боришдан олдин индикатор 1 даги ва дифференциал манометр 2 даги спиртнинг нолли ҳолати текширилади. Бошқариш тугмачасини босгандан кейин, чироқ ёнади.
Асбобнинг тўғри ишлашини текшириш учун мурват ёрдамида бажарилади. Камера 4 даги сийраклашишни 49 Па индикатори бўйича белгилашда дифференциал манометрнинг кўрсаткичи, назорат мурватининг кўрсатишига мос келсин. Ундан ташқари, асбобда стол 5 ва найчасимон қўшгич 7 жойлашган бўлиб, 8 ва 9 вентурилар шундай танланадики сийраклашиш намуна остида индикатор бўйича 49 Па ни ташкил этсин. Агар намуна остида сийраклашиш 49 Па катта бўлса, унда катта тешикли пластинка қўйилади.
¥аво ўтказувчанлик намунанинг ўнта жойидан диагонали бўйича олиб борилади.

38-расм. ВПТМ-2 асбоби.


Синалаётган намуна 6 юза кўринишда жойлаштирилади ва столга халқа 3 ёрдамида қизил чироқ ёнгунича қисилади. Электрюритгич билан шамоллатгич 11 автоматик равишда ишга тушади.


Дроссел 10 ни очиб намуна остидаги сийраклашиш 49 Па га тўғирланади, индикатор 2 шкаласи бўйича сийраклашиш 1 аниқланади. Дифференциал манометрининг шкаласи 2 бўйича шкаланинг бир бўлинма оралиғигача аниқлиги билан қийматлар ҳисобланади. Намуна билан куч биргаликда олинганда электр юритгич билан шамоллатгич 11 билан автоматик равишда тўхтайди. Олинган қийматларнинг ўртачаси топилади. Олинган босим бўйича махсус жадвалдан ҳаво миқдори аниқланади.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling