¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги
Зиғир толали газламаларнинг навини аниқлаш
Download 1.49 Mb.
|
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жун толали газламаларнинг навини аниқлаш.
Зиғир толали газламаларнинг навини аниқлаш. Зиғир толали газламаларнинг навини аниқлаш учун булар учта гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ-йирик нақшли ўрилишдаги газламалар, зиғир толали ва ярим зиғир толали газламаларнинг сидирға рангли, оқартирилган, нафис хом турлари, силлиқ тузилишдаги ва майда нақшли матолар, аёллар кўйлаги ва костюмбоп, уй жиҳозлари учун ишлатилувчи газламалар. Иккинчи гуруҳ-чодирбоп, кема елканлари учун ишлатилувчи брезентлар, чиришга бардош берадиган газламаларнинг дағал турлари. Учинчи гуруҳ-қоплар тикиш учун ишлатилувчи ва кийимларнинг қатлари сифатида (бортовкалар) ишлатилувчи газламалар. Зиғир толали газламаларга ҳам худди ип газламаларига белгиланидек иккита сифат кўрсаткичи тайин этилган-физик-механик хусусиятлар кўрсаткичларининг стандарт меъёрларига мос келиши ва ташқи кўринишдаги нуқсонлар бор-йўқлиги. Зиғир толали газламаларнинг сифатини аниқлашда ҳисобга олинадиган ташқи кўринишдаги нуқсонлар маҳалий ва тарқалган нуқсонларга бўлинади. Зиғир толали газламаларнинг сифати иккита нав билан белгиланади: I-биринчи,II- иккинчи. Биринчи навли газламаларнинг физик-механик хусусиятлари давлат стандартига кўрсатилган рақамларга мос келиш шарт. Иккинчи навли газламаларга физик-механик хусусиятларининг кўрсаткичлари ва стандарт меъёрлари орасида фарқ бўлиши мумкин, аммо бу нуқсон билан баҳаланмайди. Газлама маҳаллий нуқсонларининг жами саналади ва шартли юзага қайтадан ҳисобланади. Шартли юза 30 квадрат метрга тенг: бу ерда: -шартли юза, м2: -шартли узунлик,м; -газламанинг эни,см Биринчи навли газламаларда 8 та нуқсон ва иккинчи навли газламаларда 22 та нуқсондан кўп бўлиши мумкин эмас. Биринчи навли газламаларда тарқалган нуқсонлар бўлиши маън этилади. Иккинчи навли газламаларда эса бўларнинг сони биттадан кўп бўлмаслиги шарт. Жун толали газламаларнинг навини аниқлаш. Жун толали газламалар иккита навга бўлинади: I-биринчи ва II-иккинчи. Биринчи навли физик-механик хусусиятларнинг кўрсаткичлари белгиланган меъёрларга тўғри келиши керак. Иккинчи навли газламаларнинг кўрсаткичлари биринчи навли газламалар кўрсаткичлари билан фарқи белгиланган миқдорда бўлиши лозим. Масалан, узиш кучи ва зичлик бўйича фарқ биринчи нав меъёрнинг ярмидан ошмаслиги керак. Киришиши бўйича соф жун газламаларда 1 фоизгача ва ярим жун газламаларда 1,5 фоизгача бўлиши мумкин. Иккинчи навли газламалар ва биринчи навли газламалар орасида фақат биттагина кўрсаткич бўйича фарқ бўлишига рухсат берилади. Жун газламанинг ташқи кўринишишидаги нуқсонлар тарқалган ва маҳаллийларга бўлинади. Газлама тўпининг 30 метрга тенг бўлган шартли узунлигига тўғри келадиган маҳаллий нуқсонлар сон миқдори биринчи навли газламаларда 12 тадан ва иккинчи навли газламаларда 36 тадан ошмаслиги шарт. Иккинчи навли газламаларда битта тарқалган нуқсон бўлиши мумкин. Бу ҳолда маҳаллий нуқсонларнинг сони 1 дан ошмаслиги керак. Маҳаллий нуқсонлар сонини шартли узунликка қайта ҳисоблаш учун формула : Нш = 30 Нҳ /Lҳ бу ерда: 30-шартли узунлик, мм; Нҳ-ҳақиқий узунликдаги нуқсонлар сони; Lҳ-газлама тўпининг ҳақиқий узунлиги, м. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling