Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Та’лим Вазирлиги


Курс лойиҳасини бажариш тартиби


Download 74.5 Kb.
bet8/9
Sana25.02.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1230252
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Курс лойихасини ёзиш тартиби

Курс лойиҳасини бажариш тартиби.



Курс лойиҳаси топшириғи дарслар жадвалига кўра биринчи ҳафта лойиҳалаш оралиғида кафедра ўтиқувчи –маслаҳатчиси томонидан берилади.
Топшириқни берилишида, лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, бажариш ва ҳимоялаш тартиби, лойиҳалашда талабалар фойдаланиши мумкин бўлган ўқув ва техник материалларга бағишланган кириш суҳбати ўтказилади.
Биринчи назорат муддатигача, талабалар лойиҳанинг 25% ни (адабиётлар билан ишлаш, таркибий схемани яратиш) бажариши керак.
Иккинчи назорат муддатигача, лойиҳанинг 50%, яъни, асосий схемани тузиш ва бутун қурилманинг энергетик ҳисоб-китоблари тугалланади.
Учинчи назорат муддатигача, лойиҳанинг барча ҳисоб-китоблари бажарилиб, айрим элементларнинг турлари ва номиналлари танланган бўлиши лозим, бу лойиҳа бажарилишининг 75% ни ташкил этади.
Тўртинчи назорат муддатигача, тушунтириш хати ёзилиб ва лойиханинг график ишлари бажарилган бўлиши керак. Лойиҳа устида ишлаш давомида, талабалар маслаҳатчи билан келишилган назорат жадвали бўйича камида тўртта маслаҳат дарсларига қатнашиши лозим.
Бажарилган ва расмийлаштирилган лойиҳа, ҳимоядан 3 -5 кун олдин маслаҳатчига текшириш учун топширилади. Эслатмалар тузатилган лойиҳага маслаҳатчи қўл қўяди ва лойиҳа дастлабки ҳимоясига рухсат берилади.



    1. Курс лойиҳалар мавзулари бўйича техник топшириқлар.

3 бўлимда келтирилган мавзулар бўйича аниқ техник топшириқлар, кафедра ўқитувчи – маслаҳатчилари томонидан берилади.



    1. Курс лойиҳасини топшириш.



Курс лойиҳаси тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг талаба, раҳбар, тақризчи, кафедра мудири томонидан имзоланади.
Юқоридагилар тўлиғича бажарилгандан сўнг курс лойиҳасини кафедрада дастлабки ҳимояга қўйилади ва курс лойиҳасини ҳимоя қилишга лойиҳани топшириққа мос ҳолда тўла ҳажмда бажарган талабалар лойиҳа раҳбари барча чизма ва ҳисоб-тушунтариш ёзувларини тасдиқлагандан сўнг қўйилади. Лойиқа раҳбари талабанинг семестр давомида лойиҳа устида олиб борган иши ҳақида ўз фикрини баён қилади.
Курс лойиҳаси ҳимоясига 10 минут вақт берилади, бу вақт ичида талаба мавзунинг долзарблиги қурилма ва асбоблар тахлили, ишлаб чиқилган усул ва
қурилма, таклиф этилаётган ечимлар, курс лойиҳасини кўриб чиқилаётган масалани афзалликлари, қурилма асосий блоклари ҳисоби тўғрисида сўзлаб беради.
Лойиҳа талаба томонидан кафедранинг уч муаллимидан иборат комиссияси олдида ҳимоя қилинади. Ҳимоя вақтида талаба бажарилган ишлар ҳақида қисқача маъруза қилади ва маърузасини график презинтациялар билан ойдинлаштириб боради. Комиссия бажарилган лойиҳанинг сифатини ва мазмунлни, маъруза ва берилган саволларга жавобларини , ҳисобга олдган ҳолда 100 балли системада баҳолайди.

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling