Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Та’лим Вазирлиги
Курс лойиҳасини бажариш тартиби
Download 74.5 Kb.
|
Курс лойихасини ёзиш тартиби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс лойиҳасини баҳолаш мезони 13 илова 14 илова 17 Курс лойиҳасининг мақсади.
- Курс лойиҳасининг вазифалари.
- Курс лойиҳаларининг мавзулари.
- Ҳисоб-тушунтириш хати.
- Курс лойиҳаси топшириги.
- Топшириқ, талаба лойиҳа вариантини танлагандан кейин курс лойиҳаси раҳбари тарафидан тасдиқланади.
Курс лойиҳасини бажариш тартиби 10
Курс лойиҳалар мавзулари бўйича техник топшириқлар 11 Курс лойиҳасини топшириш 12 Курс лойиҳасини баҳолаш мезони 13 илова 14 илова 17 Курс лойиҳасининг мақсади. Курс лойиҳаси талабанинг 5310900 “Метрология , стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти(кимё ва озиқ-овқат)” таълим йўналиши бўйича ўтилган барча фундаментал ва касбий фан курсларига таяниб мустақил бажарадиган ишидир. Курс лойиҳасига раҳбари этиб кафедра тавсияси билан кафедра профессор-ўқитувчиларидан тайинланади. Курс лойиҳаси талабалар лойиҳаларининг бир шакли бўлиб, уни бажариш жараёнида барча ечимлар мустақил равишда қабул қилинади. Бунда курс лойиҳаси рахбарининг роли асосий ечимларни бахолаш, услубий ердам, Лойиҳа таркиби ва бажарилиш муддатларини назорат этишдан иборат. “Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифат” фани бўйича курс лойиҳасининг бажарилишидан мақсад, кимё ва озиқ-овқат саноатида маҳсулотларни ишлаб чиқариш теҳнологияси ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришда сифатни бошқариш бўйича билим ва кўникмага ега бўлиш ва қулланма адабиётлардан фойдаланиб назарий билимларни мустахкамлашдан иборат. Курс лойиҳасининг вазифалари. Курс лойиҳасининг вазифаси, кимё ва озиқ-овқат саноатида маҳсулотларни ишлаб чиқариш теҳнологияаси ва сифатини назорат қилиш бўйича комплекс(мажмуавий) эчимини топишдан иборат . Бунда, талабалар мустақил равишда қуйидаги масаларнинг ечимини ҳал қилишади: - Сувни тозалаш усуллари ва сифат кўрсаткичлари - Ёғоч массасини ишлаб чиқариш ва сифатини таминлаш - Пластмасса ва резина товарларини ишлаб чиқариш ва сифат кўрсаткичларига қўйиладиган асосий талаблар - Саноатда хосил бўлган оқама сувлар ва улар таркибидаги экологик зарарли моддалар - Кимё саноатида энергия манбаларива ёқилғини қайта ишлаш усуллари - Нефтни қайта ишлаш усуллари - Табиий газни таркибини ўрганиш - Қоғоз ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси - Трубалар олишнинг технологик жараёни Курс лойиҳаларининг мавзулари. Курс лойиҳаларининг мавзулари: Сувни тозалаш усуллари ва сифат кўрсаткичлари; Ёғоч массасини ишлаб чиқариш ва сифатини таминлаш; Ишқорий моддаларни ишлаб чиқариш схемаси; Пластмасса товарларни ишлаб чиқариш ва сифат кўрсаткичларига қўйиладиган асосий талаблар; Резина махсулотлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар; Сувни тозалаш усуллари ва сифат кўрсаткичлари; Ёғоч массасини ишлаб чиқариш ва сифатини таминлаш; Ишқорий моддаларни ишлаб чиқариш схемаси; Пластмасса товарларни ишлаб чиқариш ва сифат кўрсаткичларига қўйиладиган асосий талаблар; Резина махсулотлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар; Резина маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сифатига қўйиладиган асосий талаблар; Ишқорий бирикмаларни ишлаб чиқариш ва уларга қўйиладиган талаблар; Ёғоч массасининг халқ хўжалигидаги аҳамияти Оқ ёғоч массасини тайёрлаш; Дефибрерлар ва уларни ишлаши ; Қўнғир ёғоч массасини ишлаб чиқариш ; Кимёвий ёғоч массасини ишлаб чиқариш; Ёғоч массасини оқартириш; Сув хом-ашё ва ёрдамчи компанент; Сувнинг сифат кўрсаткичлари ва саноат миқёсида сув тайёрлаш усуллари; Саноатда сувни куллаш ; Саноатда хосил бўлган оқама сувлар ва улар таркибидаги экологик зарарли моддалар; Оқама сувларни тозалаш усуллари ; Ишқорий бирикмаларнинг қўлланиш доираси; Ишқорий бирикмаларнинг табиий манбалари; Натрий ишқорини ишлаб чиқариш технологияси; Кимё саноатида энергия манбалари; Ёқилғини қайта ишлаш усуллари; Нефтни таркиби; Нефтни қайта ишлаш усуллари; Табиий газни таркиби тўғрисида тушунча; Табиий газни қайта ишлаш, газларни N2 ва SO2 бирикмаларидан тозалаш; Газларни тозалашнинг абсорбсия ма адсорбсия усуллари; Қоғоз ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси; Пергамент ишлаб чиқариш; Оловбардош қоғоз ишлаб чиқариш; Қуруқ усулда қоғоз ишлаб чиқариш; Пластмассаларни қайта ишлаш технологиясига жараёнлари; Ўзбекистондаги полимерларни қайта ишлаш корхоналари; Экструзиялаш усули билан плёнка олиш технологияси; Трубалар олишнинг технологик жараённи режим қайта ишлаш технологик параметрларининг труба, шланг, профиллар хоссасига та’сири; Трубалар ишлаб чиқаришда браклар тури; Каучукни халқ хўжалигида ишлатилиш доираси; Суний каучук ишлаб чиқариш усуллари ва хом-ашё манбалари; Бутанни дегидратлаш технологияси; Резина – кўп компонентли система; Резина буюм ишлаб чиқаришнинг умумий схемаси; Резина аралашмасини (қоришмани) таййорлаш; Ҳисоб-тушунтириш хати. Ҳисоб-тушунтириш хати, танланган қурилма вариантини ишлаб чиқишнинг барча босқичлари ва илмий - техник ҳужжатларни расмийлаштиришнинг таркиби ва қоидаларини ўз ичига олувчи асосий мазмуний ҳужжат ҳисобланади. Ҳисоб-тушунтириш хати, қуйидаги таркибий элементларнинг келтирилган кетма-кетлигидан иборат бўлиши лозим: титул сахифаси; курс лойиҳаси топшириги; лойиҳа таркиби; кириш қисми; асосий (ҳисоб-китоб) қисми; хулосалар қисми; фойдаланилган адабиетлар рўйхати; қисқартишлар рўйхати; иловалар. Курс лойиҳаси топшириги. Курс лойиҳаси топшириги стандарт бланкига ёзилган бўлиши мумкин. У ўз ичига, курс лойиҳаси бажарилаётган фаннинг номи, олий ўқув юрти, факультет ва кафедраси ҳақидаги маълумотлар, лойиҳа мавзуси, лойиҳани бажарган талаба ҳақидаги маълумотлар, топшириқнинг берилган вақти ва режадаги бажарилиш вақти, лойиҳа рахбарининг исми шарифи ва фамилияси. "Техник шартлар" бўлимида бошлангич маълумотларнинг тўла рўйхати келтирилади; "Лойиҳа таркиби" да ишлаб чиқилиши ва ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган қурилмага оид барча саволлар; "Лойиҳани расмийлаштириш" бўлимида бажарилган чизмалар санаб ўтилади ва уларнинг форматлари кўрсатилади; "Адабиётлар" бўлимида, ушбу лойиҳа мавзуси бўйича таклиф этилаётган маълумотлар манбалари рўйхати келтирилади. Топшириқ, илмий- тадқиқот ишланмалар, тажрибавий тадқиқотлар ва шу кабиларни ўз ичига олиши мумкин. Топшириқ, талаба лойиҳа вариантини танлагандан кейин курс лойиҳаси раҳбари тарафидан тасдиқланади. Download 74.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling