Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Download 366.5 Kb.
bet7/9
Sana07.05.2023
Hajmi366.5 Kb.
#1437883
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Махаматова ИПИ

Ўқитувчилик виждони
Виждон кишининг ўз хатти - ҳаракати, қилмиши, юриш- туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият туйғусидир. У диёнат, инсоф, ҳалоллик, софдиллик деган маъноларни ҳам билдиради. Aбдулла Aвлоний: «Виждон деб руҳимизга, фикримизга таъсир қиладурган ҳиссиёт, яъни сезув – туймакдан иборат маънавий қувватни айтиладур» деб таъриф берган еди. (Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. Тошкент, «ўқитувчи», 1992, 27 бет). Унинг фикрича виждон кишининг феъл-атфори ва ҳаракатларининг яхши ва ёмонлигини, фойдали ёки зарарлигини кўрсатади. Виждон инсон ақли ва фикрнинг ҳақиқий мезонидир. Унинг ёрдамида ҳам бир киши ўз камчиликларини ва бошқаларнинг феъл-атворини ўлчайди, баҳолайди. «Aгар ишлаган иши шариат, ақл ҳикматга муофиқ бўлса, муҳаббат қилур, қобоҳат ва ёмон ишларни қилса, нафрат қилур» (ўша асар, 27 бет).
Виждон яхши ҳулқларнинг манбаи бўлгани учун ҳам виждонли кишилар ҳар бир ишни беғараз ва холис ният билан бажарадилар ва бундайлар бошқалар назарида мақбул ва суюкли кишилар ҳисобланади. Виждонсиз кишилар еса ўз қилган амаллари оқибатида ҳасрат ва надомат чекиб, виждон азобига гирифдор бўладилар. Виждони саломат кишилар иймонли ва еътикодли бўладилар. Шод ва ҳуррамликда умр кечирадилар. Педагогик фаолиятда ўқитувчининг виждони таълим-тарбия жараёнида ахлоқий йўл – йўриқларини ва касбий бурчни қандай бажараётганини, назорат қилувчи маънавий кучдир. ўқитувчи фаолиятида, ахлоқида, ҳулқида виждон ўз-ўзини назорат қилиш воситасидир. ўқитувчилик бошқа касблардан ўзининг шу жиҳати билан кескин ажралиб туради. ўқитувчилик виждони ўқитувчининг ўз билими, тажрибаси ва қобилиятини тўла ишга солиб, бошқаларни ўқитиш, тарбиялаш билан маърифатли қилишга даъват етади.
Виждонли ўқитувчи таълим-тарбия ишларини юксак даражада амалга ошириш учун қўлидан келган барча ишларни қилади. Aгар кишида ўқитувчилик қилишга қобилият, педагогик фаолиятга қизиқиш, истеъдод бўлмаса, жамият талаб қиладиган даражада талабаларни ўқита олмаса, агар у кун ўтказиш учунгина ўқитувчилик қилаётган бўлса, бу - ўқитувчилик виждонининг йўқлигини кўрсатади. Виждонли ўқитувчи кечиримли бўлади. Aгар у таълим бераётган талабаларнинг билими паст, ҳулқида қусур, камчилик учраётган бўлса, бундан ўқитувчи виждонан қийналади. ўқитувчининг виждонини фақат унинг ўзигина назорат қилиши мумкин. Ўқитувчи назоратчилар иштирок етаётганда талабалар билан олдиндан тайёрлаб, машқ қилиб қўйган дарсни қайта ўтиши, кузатувчилар буни сезмаслиги ёки аниқлай олмаслиги, фарқламаслиги ҳам мумкин.
Ўқитувчилик виждони ўқитувчини талабалар билан муомала – муносабатда Оқилона таваккал қилишга ундайди, педагогликка тўғри келмайдиган хатти - ҳаракатларидан тияди, талаба ўқишни бўшаштириб юборса, ёки ҳулқида бирор салбий ўзгариш рўй берса, беором қилиб қўяди; зарур бўлиб қолса, уй – рўзғор ишларини ҳам йиғиштириб қўйиб, дарсдан ташқари вақтларда ҳам мактабга бориб синфдан ташқари ишлар билан шуғулланишга даъват етади. Педагоглик виждони ўқитувчининг сезгирлиги, хушёрлигини оширади. Педагог учун ўз хато, камчиликларини ақл кўзи билан ҳам, қалб кўзи билан ҳам сеза олиш хислати жуда муҳимдир. Таълим – тарбия ишларининг самарадорлиги фақат ўқитувчининг ўзигагина емас, балки ота-оналар, касбдошлари билан ҳамкорликка ҳам боғлиқдир.
Ўқитувчилик виждони ўқитувчини ахлоқ қоидаларига ўзи амал қилиш билан бирга бошқалардан ҳам ахлоқ нормаларини бажаришни талаб қилишга ундайди. Виждонли ўқитувчи ўзи ёки касбдошлари хато қилиб қўйганидан хижолат тортади, номус қилади. ўқитувчи одобида бу туйғу айниқса, кўзга яққол ташланади. ҳақиқий педагог касбдоши ёки талабаси содир етган қўполликдан ҳам афсусланади, ҳижолат чекади. Ўқитувчилик виждони ахлоқий маданиятлиликнинг ифодасидир. У фаол таъсир ўтказиш хусусиятига ега бўлиб, талабаларда виждон, шаън, қадр - қиммат ҳақидаги тасаввурларни ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг виждони доимо пок бўлмоғи керак. Ўқитувчи ҳамма вақт ўз-ўзини, ўз хатти-ҳаракатларини талабалар ва ота-оналар кўзи билан назорат қилиб бориши керак.
Ўқитувчи талабанинг кўз олдида келажакнинг тимсоли сифатида намоён бўлмоғи лозим. Чунки бугун ундан сабоқ олаётган ўкувчилар ўн беш-йигирма йилдан сўнг жамият ҳаётида, ижтимоий меҳнатда фаол қатнашади. Ўқитувчи бугун қандай яшаб, қандай ишлаб, талабаларни қандай ўқитган бўлса, унинг тимсоли талабалари учун уларнинг ҳаёт йўлини ёритувчи ахлоқий нур бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчининг ўз виждонига хилоф қилган ҳар бир иши, нафақат бугун унинг атрофидаги кишилар учун, балки жамиятнинг келажаги учун ҳам зарарлидир. Педагоглик виждони ўқитувчидан бугунни емас, балки ўз талабаларининг келажагини ҳам ўйлаб қадам босишни талаб этади.



Download 366.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling