Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Download 366.5 Kb.
bet5/9
Sana07.05.2023
Hajmi366.5 Kb.
#1437883
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Махаматова ИПИ

Ўқитувчилик масъулияти
Шахс ахлоқини тавсифлайдиган белгилардан бири масъулиятдир. Бошқа кишилар олдидаги ўз бурчини англаш ва уни киши ҳулқининг рағбатига айлантириш, одам ўз фаолиятини бошқаларга кўпроқ яхшилик қилишга онгли ва ихтиёрий равишда йўналтириши масъулият тушунчасининг мазмунини ташкил етади. Ўзбекистон Президенти И.A.Каримов Олий Мажлис кенгашларида сўзлаган нутқларида ўзбекистон фуқароларида айикса, раҳбар ходимларда онглилик даражасини ошириш ва топширилган иш учун масъулият ҳиссини ўстириш муҳим еканлигини қайта-қайта таъкидламоқда. Мамлакатимизда демократияни янада ривожлантириш тўғрисида гапириб, демократия берадиган ҳуқуқлар мамлакатимиз халқнинг манфаатларига хизмат қилиши зарур, деган еди. Бозор иқтисодиёти шароитида, ислоҳотларни амалга ошириш мураккаб кечаётган ҳозирги даврда демократия бу- берилган ҳуқуқлардангина иборат емас, балки юксак фуқаролик масъулияти ҳамдир. Бу ҳуқуқлар қанчалик кўп бўлса, фуқароларнинг жамият олдидаги масъулияти ҳам шунча юксак бўлади.
Ўқитувчининг масъулияти- масъулият тушунчасининг бутун мазмунини сақлаган ҳолда ўқитувчининг фаолияти ва таълим-тарбия жараёнининг аниқ вазифаларини ҳам ўз ичига олади. Ўқитувчи зиммасига талаба шахсини баркамол инсон сифатида тарбиялаш масъулиятли юкланади. Ўқитувчи талабаларга чуқур назарий билимлар бериши, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаши лозим. Шу билан бирга у талабадаги мавжуд лаёқат ва қобилиятларни пайқаб, алоҳида ёндашиши, унда мавжуд бўлган ижобий ахлоқий фазилатларни авайлаб ўстириши лозим. Ўқитувчи аудитория жамиятнинг, халқнинг, давлатнинг вакили сифатида ўқитувчилар жамоаси билан ёлғиз ўзи иш олиб боради. Бундай шароитда ўқитувчининг масъулияти унинг ҳулқини тартибга солиб турадиган, бошқарадиган куч, ўқитувчиларга таъсир ўтказиш даражасининг асосий мезони ҳисобланади. Жамиятнинг келажаги, ота-онанинг умиди, нури-дийдаси – фарзанднинг тақдири, келажаги унинг қўлига ишониб топширилган. Ўқитувчи талабаларнинг билимига баҳо қўяди, баҳо еса жамиятнинг, катталарнинг, ота-онанинг талабага муносабатини белгиловчи мезон, омиллардан биридир. Яхшилик, адолат, шаън, қадр-қиммат, инсонийлик кабиларнинг мавжудлигига талабада ишончни вужудга келтириш ҳам ўқитувчининг масъулиятига боғлиқ. Шуниси ҳам борки, буни кўпинча назорат қилиб ҳам бўлмайди. Бу ўқитувчининг виждонига ҳавола қилинади. Ўқитувчилик қилаётган ёки ўқитувчилик касбини танлаган кишилар ўз зиммаларига қанчалик юксак шарафли масъулият олаётганликларини тасаввур етишлари лозим. Олий ёки ўрта махсус педагогика ўқув юртини битириб, ўқитувчилик фаолиятини бошлаган киши барча талабаларга ўзини яқин тутиши, одоби, одиллиги билан талабаларга ижобий ахлоқий намуна кўрсатиши зарурлигини ёддан чиқармаслиги керак.



Download 366.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling