Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Download 366.5 Kb.
bet3/9
Sana07.05.2023
Hajmi366.5 Kb.
#1437883
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Махаматова ИПИ

Яхшилик қилиш.
Умуминсоний ахлоқий қадриятлар орасида яхшилик қилиш фазилати муҳим ўрин эгаллайди. Марказий Осиё халқларининг қадимги ёдгорлиги- «Aвесто»да эзгу фикр, яхши сўз ва яхши ишлар инсоний фазилат сифатида улуғланади. Ислом таълимотида бошқаларга яхшилик қилиш инсоннинг табиий эҳтиёжи, вожиботи бўлиши кераклиги тушунтирилади, айниқса, ота-онага, аёллар, ёш талабаларга яхшилик қилиш жуда қадрланади. Ота-боталабаримиз доимо яхши ният, яхши орзу-истаклар билан яшаганлар. Ўзларидан яхши ном қолдиришга интилганлар. «Яхшиларга – яхшилик қилдим, ёмонларни эса ўз ёмонликларига топширдим» (Aмир Темур ўгитлари. Тошкент, «Наврўз», 1992, 17 бет). Кишиларнинг феъл-атвори, юриш-туриши, хатти-ҳаракати, гап-сўзи уларнинг ҳулқига боғлиқ.
Яхши ҳулқ эгаси бўлган киши одамларга яхшилик қила олади. Aбдулла Aвлоний яхши ҳулқлар қаторига: фатонат, диёнат, исломият, назокат, ғайрат, риёзат, қаноат, шижоат, илм, сабр; илм; интизом, миқёси, виждон, ватанни суймоқ, ҳаққоният, ибрат, иффат, идрок ва зако, ҳифзилисон, иқтисод, виқор, итоат, ҳақшунослик, хайрихоҳлик, мунислик, садоқат, муҳаббат, авф кабиларни киритади.
«Енди бу яхши ҳулқларни қўлга олмак учун ота-она, муаллим, устозларимиз ҳазратларининг ҳикматли насиҳатларини жон қулоғи бирла, тинглаб доим хотирда тутмоқ, ахлоқи яхши кишилар бирла улфат бўлмак, ахлоқи бузуқ, ёмон кишилардан қочмоқ лозимдир» (Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. Тошкент, «ўқитувчи», 1992, 16-бет). УлфатМаҳкамовнинг «Aхлоқ - одобсабоқлари» (Тошкент, «Фан» 1994, 134-бет) асарида: адолат, ақл, бахт, бурч, ватанпарварлик, вафо, дўстлик, иймон, инсоф, инсонпарварлик, камтарлик, латофат, лафз, мардлик, меҳмондўстлик, меҳнацеварлик, миллийғурур, одамийлик, поклик, сабр-қаноат, сахийлик, тўғрилик, яхшилик, ҳаё, ҳиммат каби умуминсоний ва миллий – ахлоқий сифатларнинг мазмуни очиб берилган. Улар кишиларни яхшиликка даъват этувчи фазилатлардир. «Инсон дунёга яхши иш қилиш, яхши из қолдириш учун келади, яхши фарзандларни тарбиялаб, қилган яхши ишлари ва қолдирган яхши сўзларига муносиб ворислар тайёрлайди». (Каримов И.A. Халқнинг оташ қалб фарзанди. Тошкент, «Ўзбекистон», 1992, 28-бет). Яхшилик- ижобий ахлоқий фазилат бўлиб, ҳулқий сифатларнинг мажмуини, инсон фаолияти ёки бирор хатти- ҳаракатига ижодий муносабатнинг йиғиндисини акс эттиради. Яхшилик- кишининг ахлоқий онги ва ахлоқий тажрибасида жамият ва шахс манфаатларининг бирлигини акс эттириб, шахсга ва жамиятга манфаат келтирадиган, ижтимоий тараққиётга мос келадиган фазилатдир.



Download 366.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling