Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


“Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўналишлари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

1.4. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўналишлари 
“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг долзарблиги ва зарурлиги қуйидаги 
омиллар билан белгиланади: 
- атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиий ресурслар тугашининг 
салбий оқибатларини камайтириш мақсадида иқтисодиётда технологик 
модернизациялашни амалга оширишни зарурлиги; 
- углеводород хом-ашёси ва унинг пировард маҳсулот қийматидаги 
улушига 
боғлиқлигини 
қисқартириш 
асосида 
иқтисодиёт 
рақобатбардошлигини ошириш; 
- катта мультипликатив самарага эга бўлган юқори технологияли 
тармоқларни янгилаш имконини берувчи яшил инновацияларни қўллаш; 
- паст углеродли иқтисодиётга ўтиш жараёнида углеводородга 
боғлиқликни қисқартириш. 
Юқорида қайд этилганидек, жаҳонда “яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантириш ташаббуси 2008 йилда UNEP томонидан илгари сурилган 
бўлиб, қуйидаги умумий тамойилларга асосланади: 
- экология билан боғлиқ муаммоларни миллий ва халқаро даражада 
баҳолаш ва биринчи кун тартибига айлантириш; 
- “яшил” ишчи ўринларни яратиш ҳисобидан аҳоли бандлигини 
таъминлаш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; 


22 
- барқарор ривожланишга эришиш учун бозор механизмидан 
фойдаланиш. 
“Яшил иқтисодиёт” концепцияси қуйидаги аксиомаларга таянади
17
: а) 
чекланган муҳитда таъсир доирасини чексиз кенгайтиришнинг мумкин 
эмаслиги; б) ресурслар чекланганлиги шароитида ўсиб бораётган эҳтиёжларни 
қондириш имкониятининг мавжуд эмаслиги; в) ер шарида барча нарсаларнинг 
ўзаро боғлиқ эканлиги. 
UNEP мутахассислари “яшил иқтисодиёт” тармоқларини икки гуруҳга 
ажратишади: а) хом-ашё қазиб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, 
ўрмон ва сув ресурсларини бошқариш, яъни “табиий капитал” билан боғлиқ 
тармоқлар; б) энергетика, қайта ишлаш саноати, машинасозлик, транспорт ва 
қурилиш, яъни “энергия ва ресурс самарадорлигини ошириш” билан боғлиқ 
тармоқлар
18

Айрим 
мутахассислар 
“яшил 
иқтисодиёт”ни 
ривожлантириш 
йўналишларини аниқлашда Кларк-Фишер моделини қўллаш зарурлигини 
таъкидлашади. Кларк-Фишер модели иқтисодий ривожланиш босқичларида 
иш ўринларини яратишда иқтисодиётнинг қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва 
хизмат кўрсатиш секторлари аҳамиятини назарий жиҳатдан асослашга хизмат 
қилади. Ушбу модель БМТ мутахассислари томонидан таклиф этилган “яшил 
иқтисодиёт” тармоқларини хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли “яшил” 
хизматлар ва фан сиғимкорлиги юқори ишлаб чиқариш, туризм, шаҳарларни 
бошқариш ва чиқиндиларни йўқотиш, таълим, илмий тадқиқотлар, молиявий 
хизматлар каби инновацион иқтисодиётга хос йўналишлар билан тўлдиради
19
.
Иқтисодий адабиётда “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг 
қуйидаги йўналишлари ажратилади
20


Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling