Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Қишлоқ хўжалигида органик деҳқончиликни ривожлантириш
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Экотизимларни сақлаб қолиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш.
- 8. “Яшил технологиялар”ни яратиш ва сотиш бозорларини ривожлантириш.
5. Қишлоқ хўжалигида органик деҳқончиликни ривожлантириш.
Қишлоқ хўжалигида гебицидлар, пестицидлар, заҳарли кимёвий моддалар ҳамда сунъий ўғитлардан фойдаланишдан воз кечиш таклиф этилмоқда. Органик қишлоқ хўжалиги глобал “яшил иқтисодиёт”нинг муҳим йўналиши сифатида дунёнинг 178 мамлакатида ривожлантирилмоқда. Органик ишлаб чиқариш учун ажратилаётган ер майдонлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилда жаҳон бўйича 70 млн. гектардан ортиқ майдон органик қишлоқ хўжалиги асосида фойдаланилмоқда ва ушбу кўрсаткич жаҳон қишлоқ хўжалик ерларининг тахминан 1,4%ини ташкил этади 29 . 6. Уй-жой коммунал хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш. Самарасиз иситиш тизимлари ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган уй-жойларнинг мавжудлиги иссиқликни сезиларли даражада йўқотишга олиб келади. 7. Экотизимларни сақлаб қолиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш. Инсон фаолиятининг барча турлари биомуҳитнинг ўзгаришига олиб келмоқда. Ушбу ўзгаришларнинг йўналиши ва миқёсини “экологик инқироз”, деб баҳолаш мумкин. БМТ маълумотларига кўра, ер шари қуруқлик қисмининг 30,7%и ўрмонлар билан қопланган. Ўрмонлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир вақтда иқлим ўзгаришининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Инсоният ҳар йили 13 млн. гектар ўрмонзорларни йўқотмоқда, ерларнинг мунтазам равишда деградациялашуви эса 3,6 млн. гектар ер майдонининг чўллашувига олиб келди. Дунёда маълум 8 300 турдаги ҳайвонларнинг 8,0% йўқ бўлиб кетган бўлса, 22,0%и йўқолиб кетиш арафасида, 80 минг турдаги дарахтларнинг бор-йўғи 1,0%га яқини потенциал фойдаланиш нуқтаи назаридан ўрганилган 30 . 8. “Яшил технологиялар”ни яратиш ва сотиш бозорларини ривожлантириш. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилга бориб жаҳондаги экологик тоза асбоб-ускуналар бозори 4,4 трлн. евро (тахминан 6 трлн. долл.)га тенглашади. Ушбу бозорнинг ҳар йили ўртача 30%га ўсаётганлиги ва 27 http://www.unepcom.ru/unep/gei/219-grn-transport.html 28 https://www.gazeta.uz/ru/2019/08/12/air-pollution/ 29 https://www.ifoam.bio/global-organic-area-continues-grow 30 https://www.un.org/sustainabledevelopment/biodiversity/ 25 жаҳон ялпи ички маҳсулотига қўшаётган ҳиссаси 6-7%га қадар ортаётганлиги кузатилмоқда. Таҳлиллар кўрсатишича, 2020 йилдаёқ жаҳондаги экологик тоза асбоб-ускуналар бозори ҳажми икки бараварга, тегишли тармоқларда банд бўлганлар сони тўрт мартага, “яшил иқтисодиёт”нинг жаҳон ялпи ички маҳсулотига қўшган ҳиссаси эса 5%га ортиши кутилмоқда 31 . Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ: - “яшил иқтисодиёт” концепциясини мавафаққиятли амалга оширишдаги бош муаммо “яшил иқтисодиёт” тушунчасини энергия ва ресурсларни тежайдиган самарали технологиялар, муқобил энергетикани ривожлантиришга қўшимча инвестициялар йўналтириш ёки “яшил ўсиш” сифатида соддалаштириш ҳисобланади; - “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурлигини илмий асослашнинг мураккаблиги, экологик муаммоларни прогнозлашнинг юқори даражада ноаниқлиги ушбу концепцияни тушунарли, содда тарзда тушунтиришда қийинчиликлар туғдиради. Жумладан, иссиқхона газларини атмосферага чиқариш муддати ва даражасини пасайтириш бўйича ягона келишув мавжуд эмас. Иссиқхона газларини атмосферага чиқариш ҳажми эса ортиб бормоқда; - “яшил иқтисодиёт” барқарор ривожланиш ўрнини боса олмайди, “яшил иқтисодиёт” барқарор ривожланишга эришишга хизмат қилувчи мезон ҳисобланади; - барқарор ривожланиш иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентларни яхлит, ўзаро боғлиқликда ривожлантиришни тақозо этади; - “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни ҳар бир мамлакат учун алоҳида аҳамият касб этиб, табиий капитал, инсон капитали ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси каби хусусиятларга бевосита боғлиқ ҳолда содир бўлади. Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling