Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Муҳокама учун саволлар: а) мамлакатда “яшил” иқтисодиётнинг 
истиқболли тармоқларини аниқланг; б) ялпи ички маҳсулотнинг энергия 
сиғимкорлигини пасайтириш борасидаги ривожланган мамлакатлар 
тажрибасидан қандай фойдаланиш мумкин?; в) “яшил стратегия”нинг 
тамойилларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритинг; г) “яшил” 
секторларни ривожлантиришнинг қайси механизми иқтисодий ўсиш ва аҳоли 
бандлигини ошириш манбалари бўлиб хизмат қилиши мумкин? 
Асосий тушунчалар 
 
“Атроф-муҳит иқтисодиёти” – иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга 
таъсири натижасида юзага келаётган оқибатларни экстернали, яъни ташқи 
самаралар сифатида талқин этишга асосланган иқтисодий фан. 
Иқтисодий ёндашув – чекланган ресурслардан оқилона фойдаланишни 
назарда тутади.
Ижтимоий ёндашув – глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва 
маданий хилма-хилликни таъминлашга йўналтирилган ёндашув.
Экологик ёндашув – ҳар қандай экологик тизимларнинг нормал фаолият 
юритишини таъминлашга хизмат қилувчи ёндашув. 
“Жигар ранг иқтисодиёт” – экологиянинг бузилиши (иқлим ўзгариши, 
чўллашиш, био хилма-хилликнинг йўқотилиши), табиий капитал 
чекланганлиги, тугаб бораётганлиги, камбағаллик миқёсининг ортиб бориши, 
чучук сув, озиқ-овқат, энергиянинг етишмаслиги, одамлар ва мамлакатлар 
ўртасидаги тенгсизлик каби муаммолар хос бўлган иқтисодий тизим.


27 
Барқарор ривожланиш мақсадлари (Sustainable Development Goals 
(SDGs)) – халқаро ҳамкорликнинг истиқболда эришиши кутилаётган 
мақсадлар йиғиндиси. 
Киото протоколи – БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий 
Конвенцияси (1992)га қўшимча равишда қабул қилинган ҳужжат бўлиб, 
Япониянинг Киото шаҳрида 1997 йил декабрда қабул қилинган. 
БМТ Атроф-муҳи дастури (UN Environment Programme - UNEP) – БМТ 
дастурлари 
тизимига 
кирувчи, 
атроф-муҳит 
муҳофазасини 
мувофиқлаштиришга кўмаклашувчи дастур. Дастур 1972 йил 15 декабрда 
БМТ Бош Ассамблеясининг №2997-сон резолюцияси билан таъсис этилган. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling